Кулякан — Мексиканинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Сивалоа штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 415 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Темир йўл стансияси. Суғориладиган деҳқончилик ва чорвачилик раёнининг маркази. Озиқовқат саноати, кунжутни қайта ишлаш, семент ишлаб чиқариш корхоналари, университет бор. Шаҳарга 1533-йилда асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил