Kumamoto
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кумамото — Япониядаги шаҳар, Кюсю о.да, Сиракана дарёси бўйида. Кумамото префектурасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 650,3 минг киши (1995). Транспорт йўллари тугуни. Мамлакатнинг муҳим шоличилик раёнининг савдо-тақсимот маркази. Тўқимачилик, электроника машинасозлиги ва озиқовқат саноатининг йирик корхоналари; қишлоқ хўжалиги қуроллари, резина буюмлар, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш, мева ва сабзавотларни қайта ишлаш заводлари бор. Ҳунармандчиликда газлама тўқилади, чинни буюмлар ишлаб чиқарилади. Меъморий ёдгорликлардан Будда ибодатхонаси, қаср (ХВИ аср) сақланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |