Kumarojiva
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Кумарожива (344, Кусан шаҳри, Шарқий Туркистон – 413, Чангъан, Хитой) – буддизмом Жанубий Ўзбекистон орқали Шарқий Туркистон ва Хитойда тарқалишида муҳим рол ўйнаган йирик мутафаккир. Отаси Кумротон—ҳинд хони бош вазирининг угли, онаси Жива – Кусан (Кучар) хонининг қизи бўлиб, улар буддизмдаги ҳинаяна оқимининг роҳиблари эди. К. 7 ёшида роҳиб бўлиб етишган. 9 ёшида онаси билан Кашмирдаги ҳинаяна билимдонларидан 3 йил таълим олган. 12 ёшида К. сабоқ олиш учун юечжилар (массагетлар, кушонлар) юртига, яъни Ўзбеки-стоннинг жан. ҳудудларига келган. Бунинг сабаби ҳинаяна мазҳабининг улуғ алломалари шу ерда, Кушонлар юртида тўпланган эди. К. қайтишида Ёркендда бир йил туриб, буддизмдаги бошқа мазҳаб – маҳаянага ихлос қўйган, бунда унга туркистонлик Ногор Жува ва Ориё Дивонилар устоз бўлишган. К. ўз юрти – Кучарга қайтиб келгач, маҳаянани кенг тарғиб этишга киришган. Хитой тазкираларида қайд этилишича, Кучар хони К. ни устоз деб ҳурматлаб, унга шер оёқли олтин тахт ясатиб берган, маърузаларини тизза букиб эшитган. Ватижада К.нинг донғи Хитойга тарқалган. Бу даврда (ИВ—В асрлар) Хитой ўзаро курашаётган 16 та хонликка бўлинганди. Жамиятни фақат жисмо-ний куч билан эмас, балки ғоявий бирлик асосида бирлаштириш тарафдорлари ошмокда эди. Хусусан, „чиянг“ халқи томонидан барпо этилган, „Аввалги (илк) Чинг“ („Чян Чин“) хонлиги ҳукмдори Фужиян буддизмни қўллаб-қувватлайди. У К.ни олиб ке-лиш учун ҳаракат қилган. К.ни 384 йил „тўро“ (туркий) Люй Гуанг Кучардан олиб кетади. К. Лоянга ўзи билан будданинг 5 м лик ҳайқалини олиб борган. Шу йили Фужиян ўлдирилганлиги сабабли К. Хитойнинг ички ўлкаларига боришдан воз кечиб 16 йил Люй Гуанг томонидан ташкил этилган Гужан хонлигида яшайди. Фақат 401 йил „Кейинги Чин“ хони Ёвшинг К.ни Чангъанга тақлиф этиб, уни „давлат устози“ сифатида кўтиб олган. К. умрининг сўнгги 12 йилида маҳаянани тарғиб қилган, 300 жилд (баъзи манбаларда 98 қисм, 425 жилд) будда нўм сатрларини таржима қилиб, шархлар ёзган. К.нинг „Олам ҳақиқатлари“ номли 2 жилдлик фалсафий асари Хитойда буддизмнинг ривожига катта таъсир кўрсатган. К.нинг хитойчага таржима қилинган „Мойтреё виёқорана“ („Мойтренинг дунёга келиши“) китобида аждарҳони улуғлаш Буддага хос хусусият эканлиги акс этган. Мазкур таржима орқали аждарҳони улуғлаш одати хитойликларга ўтган.
Абдухолиқ Айтбоев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |