Kumasi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кумаси — Гананинг марказий қисмидаги шаҳар. Ашанти вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 390 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Транспорт йўли ва автомобил йўллари тугуни. Йирик саноат ва маданият маркази. Ёғочсозлик, озиқ-овқат, енгил саноат корхоналари бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Какаога ишлов бериш корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган. Шаҳарга ХВИИ асрда Ашанти қабила бошлиғи Кумаси қароргоҳи сифатида асос солинган. ХВИИ аср охири ХИХ асрларда Ашанти давлатининг пойтахти бўлган. К. тепаликларда жойлашган. Шаҳарнинг шим. қисмида африкаликлар уйлари ва Ашанти хрки-мининг қадимги саройи, ғарбида савдо ва маъмурий бинолар, эски қалъа (форт) жойлашган. Ун-т, ўрта махсус ўқув муассасалари, Ашанти тарих-этнография музейи, ҳайвонот боғи, бадиий галерея ва бошқа бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |