Kumijiylar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Кумижийлар - Ўрта Осиёдаги қад. тоғли вилоят — Кумед аҳолиси. Птолемейннт ёзишича, милоддан аввалги И асрда Бақтра шаҳридан бошланган карвон йўли шим.да "Комедлар тоғли ўлкаси"да Суғдиёнага борадиган бошқа йўл билан кесишган. Сюан Сзанта кўра, Кюмито ёхуд Кюмичже тоғли вилояти ғар-бда — Хутталон, жан.да — Шуғнон, жан.ғарбда — Панж дарёси билан чега-раланган. ВИИ асрнинг 1-ярмида Кумед Хутталон таркибида бўлиб, маъмурий маркази Вашгирд шаҳри бўлган. Кумед вилоятида урта асрларда К. қабиласи яшаган. Улар жасур ва жанговар бўлиб, чорвачилик ва талончилик билан шуғулланган. К.нинг кўплаб ер-мулклари, қишлоқлари бор эди (шаҳарлари бўлмаган). Улар Сағониён ва Хутталон ҳукмдорларига тобе бўлиб, уларга ҳарбий ёрдам бериб туришган. ХИ асрда қорахонийларлан Бўритегин ғазнавийларга қарашли Хутталон ва Вахшни К. ёрдамида босиб олишган. Бирок, 1038-йил бу вилоятларни қайтариб беришга ва К. мамлакатига қайтишга мажбур бўлган. Кумед ҳудуди тарихнинг турли босқичларида ўзгариб турган. Антик даврда "Комедлар мамлакати"га қад. карвон йўли бўйлаб чўзилган тоғли вилоятнинг барча ери кирган. Денов ёки Холчаёндан бошланган йўл Помирнинг тепасидаги Олай текислигигача борган. "Кумедлар" ёки "Кумижийлар" деганда ўша даврда бу ҳудудда, шунингдек, Ғарбий Помир ён бағирларида яшаган барча кўчманчилар тушунилган. Кушонлар даврида улар ўз ердарида яшаб, шим.дан келган юечжи қабилалари билан қисман аралашиб кетишган. Илк урта асрларда Кумед худуди бирмунча чекланган бўлиб таркибига Қоратегин, Сағониён ва Хутталоннинг шим.да жойлашган тоғли вилоятни, шунингдек, Дарвоз ва эҳтимол Рушонни қамраб олган. К. В—ВИ асрларда шим.дан келган янги кўчманчилар, дастлаб хионийлар, сўнгра эфталийлар ва туркийлар томонидан сиқиб чиқарилган. Кейинчалик туркий қавмлар маҳаллий К. билан аралашиб кетган. "Таншу" даги маълумотга кўра, 719 йил Кумеднинг туркийларнинг янто қабиласидан бўлган ҳокими Валоян Хитой императорига нома йўллаб, унда араблардан шикоят қилган, араблар унинг мулкини талонторож қилиб, халқи бошига катта ўлпон солганини ёзган. ВИИ асрда Хитойда "Кумедлик эркин (сайёр) мусиқачилар" халқ орасида машҳур бўлган. Х асрда сомонийлар даврида К. нинг айрим қабилалари исломни қабул қилиб илгариги яшаш жойлари — Сурхондарё ва Кофарниҳон дарёларининг юқори оқимидаги тоғлар ва водийларига келиб ўрвашганлар, бироқ Сағониён ва Хутталон ҳокимлари қўл остида бўлишган.
ХВИИ асрда Хутталоннинг катта қисми ва Вашгирд атрофларида қирғиз қабилалари яшаган, улар кейинчалик шарққа кўчган. Гарм вилояти, яъни Қоратегинда ҳозир тожиклар яшашади, ХВИИ асрда у ерда олай қирғизлари истиқомат қилган, бунга маҳаллий жой номлари ва халқ ривоятлари гувоҳлик беради. Бу ҳозирги Помирдаги Олай платосида яшаётган олай қирғизлари қад. К.нинг авлоди эканлигидан далолат беради.
Адабиёт
- Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тоҳаристана по арабоязичним источникам ИХ—вачала ХИИИ вв., Т., 1996.
Шамсиддин Камолиддинов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |