Кумулясия (лотинча cумулатио — кўпайиш, тўпланиш, йиғилиш) — баъзи дори моддалар узоқ, муддат қабул қилинганда уларнинг организмда тўпланиб, таъсир этиш кучининг ортиши. Заҳарланишга олиб келиши мумкин. Материал ва функсионал К. фарқ қилинади. Материал К.га барбитуратлар, юрак гликозидлари, функсиовал К.га этил спирти сабаб бўлади. Кумулятив хоссали моддалар организмдан чиқиб улгуриши учун дори ичирилмай, орада дам берилади. Шундай дорилар организмда ушланиб қолмаслиги учун кўп суюқлик ичирилади ва айириш аъзоларининг фаолиятини ошириш чора-тадбирлари кўрилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил