Kumush galogenidlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кумуш галогенидлар - бир валентли кумушнинг галогенлар билан ҳосил қилган бирикмалари; АгФ2 ва Аг2Ф бирикмалари ҳам маълум. К.г. (АгФ дан ташқари) сувда ёмон эрийди.
Кумуш фторид, АгФ — одатдаги шароитда оч-сариқ рангли аморф гигроскопик модда. Суюқланиш температураси 435°, зичлиги 5,852 г/см3. Сувда ва аммиакда яхши эрийди. Ёруғлик нурига чидамли, ултрабинафша нурлар таъсирида Аг2Ф га айланади. Шишага хона температурасидаёқ таъсир этади; осон парчаланиши сабабли органик бирикмаларни фторлаш реаксияларида қўлланади. Кумуш оксид ёки кумуш карбонатга фторид кислота ёхуд кумушга фтор таъсир эттириб олинади. Ичимлик сувни дезинфексиялашда ишлатилади.
Кумуш хлорид, АгCл — оқкристалл модда. Суюқланиш температураси 457,5°, қайнаш температураси 143Г, зичлиги 5,56 г/см3. Сувда эрувчанлиги 0,00155 г/л. Жуда пластик, механик хоссалари металларникига яқин, ундан ўта юпқа вафис пластинкалар тайёрлаш мумкин. Ёруғлик нури таъсирида қораяди ва парчаланиб кумуш ажратиб чиқаради. Кумуш галогенидлар, одатда, кумуш нитрат эритмасидан чўктириш йўли билан ҳамда кумушга юқори температурада хлор ёки оксидловчилар иштирокида хлорид кислота эритмасини таъсир эттириб олинади. Тиббиётда, фотоматериаллар ишлаб чиқаришда, радар экранлари ва инфрақизил спектроскоплар линзалари тайёрлашда ишлатилади.
Кумуш бромид, АгБр — сариқ кристалл модда. Суюқланиш температураси 430°, 700°да ажралади, зичлиги 5,8—6 г/см3. Нитрат кислота, спирт, ватрий сулфит ва тиосулфитларда яхши эрийди. Сувда эрувчанлиги 3,510~4 г/л. Кумуш нитрат эритмасига НаБр ёки НВг таъсир эттириб, ҳосил бўлган чўкмани алоҳида эритиб, қайта кристаллаш ва сувда чўктириш усули билан олинади. Фотоматериаллар ишлаб чиқаришда, Гриняр реактиви ёрдамида олефинлар синтезида катализатор сифатида қўлланади.
Кумуш ёдид, Агл — оч сариқ кристалл модда. Суюқланиш температураси 555°, зичлиги 6 г/см3. Спиртда ва тиосулфатда яхши эрийди. Сувда эрувчанлиги 3,410 5 г/л. Кумуш галогенидлар кумуш нитрат эритмасига Нал ёки ҲИ 100°да кумушга ёд бугини таъсир эттириш йўли билан олинади. Фотоматериаллар ишлаб чиқаришда, галваник усулда кумуш югуртиришда кумуш сианид ўрнида ишлатилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |