Кумуш нитрат (ляпис), АгНО3 — рангсиз кристалл модда. Суюқланиш температураси 208,5°, зичлиги 4,352 г/см3, сувда (20° да) 68,3% эрийди. Қиздирилганда (300°) кумуш, азот, кислород ва азот оксидларига парчаланади. Кумушга нитрат кислота таъсир эттириб олинади. Ёруғ сезгир фотоматериаллар тайёрлаш учун асосий хом ашё ҳисобланади. Кумушнинг бошқа бирикмаларини олишда, кимёвий анализда, органик кимёда оксидловчи сифатида, кўзгу ишлаб чиқаришда, галваник кумуш югуртиришда, тиббиётда микробга қарши ва куйдирувчи модда сифатида эритмаси, мази, таёқчалари яра-чақага суртилади, эрозия, трахома ва конъюнктивитда ишлатилади. 2% ли эритмаси янги туғилган болаларни бленнореядан сақлаш учун кўзига томизилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил