Kumushxon Fayzullaeva
Кумушхон Саъдуллаэвна Файзуллаэва (туғ. 20-январ 2002-йил, Ўзбекистон) — ўзбек оғир атлетикачиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. У 2018-йилги ўсмирлар ёзги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди. 2020-йил Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси.
| Кумушхон Файзуллаэва | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
20-январ 2002-йил Ўзбекистон |
| Спорт | |
| Қайси спорт | оғир атлетика |
Мартаба
2017-йилда Кумушхон Бангкок шаҳрида (Таиланд) ўтказилган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 58 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди[1][2]. Ўша йили Бокуда (Озарбайжон) бўлиб ўтган Ислом бирдамлиги ўйинларида 63 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди[3].
2018-йилда Тошкент шаҳрида (Ўзбекистон) бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 63 килограммгача вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди[4]. Ўша йили у Ашхободда (Туркманистон) бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида 64 килограммгача вазн тоифасида иштирок этди, аммо атиги 21 натижа кўрсата олди[5]. Буэнос Айресда (Аргентина) бўлиб ўтган ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида 63 килограмм вазн тоифасида даст кўтаришда 94 килограмм ва силтаб кўтаришда 124 (умумий натижа 218 килограмм) натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди[6][7].
2019-йилда Паттаяда (Таиланд) бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида 64 килограммгача бўлган вазн тоифасида у 221 килограмм натижа билан атиги ўнинчи бўлди. Ўша йили Лас Вегасда (АҚШ) бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 64 килограммгача вазн тоифасида у жами 215 килограмм натижа билан олтин медални қўлга киритди ва бу янги жаҳон рекордига айланди[8][9]. Дўҳада (Қатар) ўтказилган 6-халқаро кубокда силтаб кўтариш баҳсларида 64 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди[10].
2020-йилда ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 64 кг вазн тоифасида 205 кг натижа билан олтин медални қўлга киритди[11].
2021-йилда Тошкентда (Ўзбекистон) оғир атлетика бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида у 76 килограммгача бўлган вазн тоифасида 221 килограмм натижа кўрсатиб, филиппинлик Кристел Макрохонга атиги 4 килограммни бой бериб, тўртинчи ўринни эгаллади[11]. Ўша йили Тошкент шаҳрида (Ўзбекистон) оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида 71 кг вазн тоифасида 225 кг натижа билан кумуш медални қўлга киритди[12][13]. Шу тариқа у Токиода (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХМИИ ёзги Олимпия ўйинларига лицензия олишга муваффақ бўлди ва 76 кг вазн тоифасида иштирок этиб, якуний олтинчи ўринни эгаллади.
Манбалар
- ↑ „Cуммингс Жр бреакс оwн wорлд реcорд он wай то виcторй ат ИWФ Ёутҳ Wорлд Чампионшипс“. www.инсидетҳегамес.биз (1491577680). Қаралди: 2021-йил 28-июл.
- ↑ „архив нусхаси“. 2020-йил 29-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-ноябр.
- ↑ ҳттпс://иwф.спорт/wп-cонтент/уплоадс/доwнлоадс/2017/05/Баку_2017_Ресулц_Боок.пдф
- ↑ „Кумушхон Файзуллаева стала чемпионкой мира по тяжёлой атлетике“ (ру). Телерадиокомпания СТВ. 2021-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-июл.
- ↑ „Wайбаcк Мачине“. wеб.арчиве.орг (2018-йил 11-ноябр). 2018-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-июл.
- ↑ ҳттп://www.песистиcа.орг/публиc/филе_манагер/АРCҲИВИО/фипе/гаре/интерназионали/2018/10.06.18 %20-%20олимпиади%20гиованили/2018%20-%20Ресулц%20Боок%20Гиочи%20Олимпиcи%20Гиованили.пдф[сайт ишламайди]
- ↑ „Де л'ор поур лес ҳалтéропҳилес Cристиано Фиccо эт Кумушкҳон Файзуллаэва“. Олймпиcс.cом. Қаралди: 2021-йил 28-июл.
- ↑ „Кумушхон Файзуллаева установила мировой рекорд на ЧМ по тяжелой атлетике“ (ру-УЗ). Газета.уз (2019-йил 13-март). Қаралди: 2021-йил 29-июл.
- ↑ „Атҳлетес / Биос“ (эн-УС). 2021-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-июл. (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-27 санасида архивланган)
- ↑ ҳттпс://иwф.спорт/ресулц/ресулц-бй-эвенц/?эвент=495[сайт ишламайди]
- ↑ 11,0 11,1 „Ресулц бй Эвенц“ (эн-УС). Қаралди: 2021-йил 29-июл.
- ↑ „Реэвес такес фифтҳ суccессиве ИWФ Жуниорс голд“. www.инсидетҳегамес.биз (1622145120). Қаралди: 2021-йил 29-июл.
- ↑ „Кумушхон Файзуллаева завоевала три медали чемпионата мира“ (ру-РУ). Национальный олимпийский комитет Узбекистана. Қаралди: 2021-йил 29-июл.[сайт ишламайди]