Kumushxon Xodjayeva
Кумушхон Сайдулло қизи Ходжаева (1997-йил 20-июл, Тўрақўрғон тумани, Наманган вилояти, Ўзбекистон) – ўзбекистонлик пара дзюдочи. Мусобақаларда Ж2 классда иштирок этади.
| Кумушхон Ходжаева | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | аёл |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси | 1997-йил 20-июл |
| Вазни | −57 кг |
| Турмуш ўртоғи | Шомуродов Жаҳонгир |
| Мукофотлар |
О'збекистон республикасида хизмат ко'рсатган спортчи 2024. Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори 2015. |
| Спорт | |
| Мамлакат | Узбекистан |
| Қайси спорт | дзюдопара дзюдо |
| Мураббий(лар)и | Шомуродов Жаҳонгир |
| Медаллар | |
|
1. Англияда бўлиб ўтган ИБСА Жаҳон чемпионатида кумуш медал. 2. Париж-2024 Ёзги Паралимпиада ўйинлари да кумуш медал. 3. Параосиё о'йинлари 2022 бронза медали. 4. Гранд-Прих турнири 2023 Миср Олтин медал. 5. Гранд-Прих турнири 2023 Баку Олтин медал. 6. Гранд-Прих турнири 2023 Токио олтин медал. 7. Гранд-Прих турнири 2024 Германия Бронза медали. 8. Гранд-Прих турнири 2024 Гурузия кумуш медал. 9. Осиё Чемпионати 2023 Қозог'истон кумуш медал. | |
Ҳаёти
Кумушхон Ходжаева 1997-йил 20-июлда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида туғилган[1]. Шу тумандаги 31-макатбда, сўнгра Наманган олимпия захиралари коллежида[2], Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети филология ва тилларни ўқитиш факултетида[3] ўқиган.
Фаолияти
2022-йилдан буён пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоа аъзоси ҳисобланади. 2023-йил Англияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган. Бутунжаҳон ИБСА ташкилотининг якуний рейтинг натижаларига кўра −57 кг вазн тоифасининг 1-чи паг'онасида Париж-2024 Ёзги Паралимпиада ўйинлари лицензиясини қўлга киритган[4].
Кумушхон Ходжаева аёллар ўртасида Ж2 классида (кўзи қисман кўрадиган спортчилар беллашади) −57 кг вазн тоифасида чоракфиналда Хитойлик Wангни (10;0) хисобида ма'луб этиб кейинги босқич яримфиналда Испаниялик Марта Арче Пойнони мағлуб этиб (1:0) ва финал баҳси учун йўлланма олган.
Финалда ўзбекистонлик спортчи Дзюдо ватани бо'лмиш Япониялик Хиросе Жункога қарши татамига чиқган. Аммо ҳал қилувчи беллашувда Ходжаева 10:0 ҳисобида имкониятни бой берган.
Ўзбекистон делегацияси аъзоси Кумушхон Ходжаева Париж-2024 Ёзги Паралимпиада ўйинларида парадзюдо бўйича иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медални қўлга киритган[5].
Мукофотлари
- Зулфия номидаги давлат мукофоти (2015-йил 3-март)[2];
- „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи“ фахрий унвони (2024-йил 12-сентябр)[6].
Манбалар
- ↑ „Қутлов“. гов.уз (2024-йил 8-сентябр). 2024-йил 31-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 31-май.
- ↑ 2,0 2,1 „Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори“. уза.уз (2015-йил 6-март). 2025-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 31-январ.
- ↑ „Фаол ёшлар“. олд.адолат.уз. 2025-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 31-январ.
- ↑ „Кумушхон Ходжаева“. паралймпиc.уз. Қаралди: 5-ноябр 2024-йил.
- ↑ „Кумушхон Ходжаева“. Газета.уз. Қаралди: 16-ноябр 2024-йил.
- ↑ „Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХВИИ ёзги Паралимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони“. пресидент.уз. Қаралди: 5-ноябр 2024-йил.