Кунар (пуштуча: کونړ‎‎ дарийча: کنر — Конар) — Афғонистон шарқидаги вилоят. Жанубда Нангарҳор, ғарбда Лагмон, шарқда Покистон ва шимолда Нуристон вилояти билан чегарадош.

Географик жойлашув

Ҳудуднинг 86 %-ни тоғлар эгаллайди.

Маъмурий бўлиниш

Кунар туманлари.

Кунар вилояти 16 туманга бўлинган:

  • Асадобод
  • Асмар
  • Бар-Кунар
  • Вата Пур
  • Ғозиобод
  • Дангам
  • Дара ва Печ
  • Хас-Кунар
  • Маравара
  • Наранг
  • Нари
  • Нургал
  • Сирканай
  • Шайгал Ва Шинтан
  • Чапа Дара
  • Чавкай

Аҳоли

Аҳолисининг асосий қисмини пуштунлар ташкил қилади.

Тарихи

Афғонистон уруши йилларида (1979-1989) Кунар вилоятида 66-алоҳида мотоўқчилар бригадаси жойлашган бўлиб, нуфузли дала қўмондони Юнус Холес ҳаракат қилган.