Кунчиқар Дарвоза (русча: Кунчикар-Дарваза) — Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманига қарашли шаҳарча. 2009-йилда шаҳарча мақоми берилган[2]. Регистрация вақти 2015-йил 9-сентябр санасига тўғри келади.

Кунчиқар Дарвоза
русча: Кунчикар-Дарваза
Шаҳарча
39°13′24″Н 66°51′55″Э / 39.22333°Н 66.86528°Э / 39.22333; 66.86528
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Қашқадарё вилояти
туман Шаҳрисабз тумани
Қачондан бери шаҳарча 2009
Расмий тил(лар)и ўзбек
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998 75
Почта индекс(лар)и 181206[1]
Kunchiqar Darvoza ruscha: Кунчикар-Дарваза xaritada
Kunchiqar Darvoza ruscha: Кунчикар-Дарваза
Кунчиқар Дарвоза
русча: Кунчикар-Дарваза

Этимологияси

Кунчиқар сўзи кун ва чиқар сўзлари йиғиндиси ҳисобланади. Бу сўзлар халқи нутқидаги ифодаси шарқ — кунчиқар, юқори, баланд; жануб эса кунюрар, кунўрта; ғарб томони эса кунботар ва доқ, этак, қуйи; шимол эса кунорқа, баланд, юқори маъносида қўлланади. Шаҳарча Кеш (Шаҳрисабз) шаҳрининг шарқий қисмида жойлашганлиги сабабли ҳам кунчиқар томон яъни Кунчиқар деб ном олган. Мўлжал олиш Шаҳрисабзга кўра олинган. Сабаби шаҳар ўша вақтда аҳамиятли ҳудуд ҳисобланган[3].

Таркиби

Кунчиқар Дарвоза шаҳарчасида асосий битта маҳалла бўлиб бу Кунчиқар МФЙ ҳисобланади. Мазкур ҳудудда 41-сонли мактаб ва мактабгача таълим муассасаси, Қарши Давлат университетининг тарих факултети биноси, бир нечта ишлаб чиқариш корхоналари ва дўконлар, шунингдек, битта масжид фаолият юритади.

Иқлими

Шаҳарча иқлими кескин континентал. Йиллик ўртача ҳарорат 14.7° даражани ташкил этади. Январнинг ўртача ҳарорати 0,8°, энг паст ҳарорати эса —26° га тенг. Кунчиқар Дарвоза шаҳарчасида июлнинг ўртача ҳарорати 28° даражани, энг юқори ҳарорати эса 43°даражани ташкил этади.

Ёғин миқдори

Шаҳарчанинг йиллик ёғин миқдори 545 мм га тенг. Вегетация даври — 219 кунни ташкил қилади.

Аҳолиси

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, татар, рус ва бошқалар миллат вакилларидан таркиб топган.

Ўхшаш жойлар

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ҳам Кунчиқар номли қишлоқ мавжуд бўлиб, бу ном шу ҳудудаги Солнечная (Солнечная) сўзининг таржимаси ҳисобланади. Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида Кунчиқиш номли қишлоқча ҳам мавжуд.

Манбалар