Кундал — 1) амалий безак санъатида бўртма безак яратиш усули; шу усулда яратилган безак (вақш) ҳам К. деб аталади. Меъморликда безатилаётган сатҳ (девор)га қизил кесак лой бир неча марта суртилиб, бўртма шакл ҳосил қилинади, сўнг мўйқалам билан безак шакл бўёқ ва зарҳал қоплаб бўялади; шунингдек, олтин пластинка (яп-рокча)лар қоплаб ишланган бўртма вақшлар ҳам К. деб аталади. ХИВ—ХВ асрларда биноларни безашда К. усулидан фойдаланилган. Мас, Самарқанд (Боғи Дилкушо, Амир Темур мақбараси ва бошқалар), Бухоро (Баланд масжид ва бошқалар)даги биноларда К.нинг жозибадор намуналари сақланган. Ҳозирги меъморликдаги шарқова безакларда ҳам К. кенг қўлланади. К. каштадўзлик (жумладан, зардўзлик)да безатилаётган буюм сиртига тўшама (мато, картон ва бошқалар) қў-йиб, устидан ип, ипак, зар иплар билан кашта тикиб ҳосил қилинади; 2) зар ип қўшиб тўқилган қимматбаҳо шойи мато; гуллари хилма-хил ва ранг-баранг; ушбу матодан тайёрланган либослар ҳам К. деб аталган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил