Kundalar


Кундалар — одамнинг боши ва қўллари[1], бир оёғи ёки иккала оёғи сиғадиган тешиклари бор ёғоч конструкция[2].
Қадимда у асирлар ё маҳбусларни сақлаш учун ёки жиноятчини қийноққа солиш ё жазолаш воситаси сифатида, шунингдек, маҳбусларни қамоқхонадан қамоқхонага кузатиб боришда ишлатилган. Кундага урилган, Кундаланган — тутқун, банди, асир, аристон, маҳбус.
Жазо

</бр> расм 20.09.2006-й
Асосан, занжирбанд қилинган жиноятчи омма олдида шарманда қилинган. Жиноятчини, баъзан, иссиқ кунда овқациз ва сувсиз қолдирилган. Жазо шармандали ҳисобланган, чунки маҳкум кундаланганлиги сабабли, ҳожатини шу ҳолида иштонига чиқаришга мажбур бўлган. Ўрта асрларда бу кичик жиноятлар учун жазо бўлиб, маҳаллий ҳокимият маҳаллий ёки шаҳар судининг ҳукми билан маҳкумларга белгилаши мумкин эди.
Улар баъзи давлатларнинг армия ва денгиз флотларида айбдор аскарларни жазолаш учун қўлланган. Бундай жазога, хусусан, таниқли ёзувчи Даниэл Дефо ва британиялик адмирал Томас Кокрайн ҳукм қилинган.
Кундалаш Франсияда 1832-йилда, Англияда 1837-йилда, мусулмон ва Африка давлатларида ХХ-асрнинг биринчи чорагида бекор қилинган.
Этап қилиш
Қўл кишанлари пайдо бўлишидан олдин Рус ва Россия империясида маҳбусларни этап қилиш пайтида кунда ишлатилган (кишан ишлаб чиқариш учун металл керак эди, кунда тайёрлаш учун эса материал ҳамиша топиларди, бундан ташқари, кунда маҳкум қўлларининг ҳаракатини батамом чекларди, кишан билан эса соқчини бўғиш мумкин). Этап қилинаётган одамларни „кундаланган банди“ деб аташган. Шунингдек, ўша йиллардаги ҳужжатлардаги бу атама хавфли ва ўта хавфли қароқчиларни англатади.
Бадиий адабиётда
- Барбадос плантаторлари оқ танли қулларни кундалаши британиялик ёзувчи Рафаэл Сабатинининг „Капитан Блад саёҳати“ (1922) саргузашт романида маромига етказиб тасвирланган, унда иссиқ тропик иқлим бандиларнинг азоб-уқубатини янада кучайтиради.
- Садриддин Айнийнинг Бухоро хонлиги ҳаёти тасвирланган асарларида („Дохунда“, „Қуллар“, „Одина“, „Қисқача таржимаи ҳолим“ в.б.) кундаланган маҳбусларнинг аянчли аҳволи яққол ёритилган.
Яна қаранг
Манбалар
Адабиётлар
- Всемирная история: люди, собития, дати. Пер. с англ. — Андоза:М: „Ридерз Дайджест“, 2001. — 752 с. —ИСБН 5-89355-035-8.