Кунгабоқар (Ҳелиантҳус аннуус Л.) — мураккабгулдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик, асосий мойли экинлардан бири. Ватани — Шимолий Америка. Ёввойи ҳолда ўсадиган К.ни испанлар Европага 1510-йилда келтирганлар. Дастлаб манзарали ўсимлик сифатида экилган. Узоқ танлаш йўли билан маданий К. (дастлаб пистаси чақиладиган, сўнгра мой олинадиган хиллари) яратилган. Россияга ХВИИИ асрда Голландиядан келтирилган ва ХИХ аср ўрталарида катта майдонларга экилган, уруғидан мой олинган. Мой олинадиган К. Россиядан АҚСҲ ва Канадага тарқалган. Ер юзида К. экиладиган майдонлар 22,84 млн. га, ялпи ҳосили 28,5 млн. т, ўртача ҳосилдорлик 12,5 с/га. Россия (3,9 млн. га), Аргентина (3,8 млн.га), Украина (2,7 млн.га), Ҳиндистон (2,2 млн.га), АҚСҲ (1,3 млн.га), Руминия (1 млн.га), ГФР (0,8 млн.га), Туркия (0,5 млн.га), Ўзбекистон (4 минг га)да экилади (1999).

Кунгабоқар
Кунгабоқар (Ҳелиантҳус аннуус)
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик
Бўлим: Магнолиопҳйта
Туркум: Росалес
Оила: Росаcеаэ
Кенжа оила: Малоидеаэ
Уруғ: Кунгабоқар
Тур: М. доместиcа
Малус доместиcа

Илдизи ўқ илдиз, яхши ривожланган, пояси тик ўсади, дағал, юқори қисми шохланади, бўйи 4 м га боради. Барги оддий, йирик, кетма-кет жойлашган, дағал туклар билан қопланган. Тўпгули саватча (диам. 35—40 см). Саватча марказидаги гуллар найсимон, икки жинсли, четдагилари қизғиш-сариқ, тилсимон. Четдан чангланади. Меваси — писта, 4 қиррали, ранги оқ, кулранг, 1000 та уруғи вазни 100— 150 г. К. уруғининг катталигига, мойининг миқдорига ва мағзининг чиқишига қараб 3 гуруҳга бўлинади: Мойли К. — пистаси майда, 1000 донасининг вазни 35—80 г, мағзи таркибида 53— 63% мой бор; чақиладиган К. — пистаси йирик, 1000 донасининг вазни 100—170 г, мағзининг таркибида 20— 35% мой бўлади (поясидан силос ҳам бостирилади); оралиқ К, — ҳамма кўрсаткичлари ўртача.

К. уруғи 4—6°да 10—15 кунда униб чиқади. Майсаси — 6° совуққа бардошли (қисқа қорасовуқларга чидайди). Иссиқликка талабчан, ёруғсевар, қисқа кунли, қурғоқчиликка чидамли, намсевар ўсимлик. Соя жойда яхши ривожланмайди. Ўсув даври 80—140 кун. Озуқага талабчан, 1 т писта ва поябарг ҳосил қилиши учун 50–60 кг азот, 20—25 г фосфор, 120–160 кг калий талаб қилади.

К.дан, асосан, овқатга ишлатиладиган кунгабоқар мойи олинади, силосбоп навларидан силос бостирилади, чиқиндилари (шрот ва кунжараси) чорва молларига юқори сифатли озуқа.

К. эрта баҳорда тупроқ ҳарорати 8— 12° етганда ва такрорий экин сифатида кўзги буғдой ва арпадан кейин экилади. Экишдан олдин ер текисланади. Ер ҳайдашдан олдин гўнг (20 т/га), азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар солинади. Экиш учун раёнлаштирилган навлар уруғи кенг қаторлаб ва пунктир усулда 5—8 см чуқурликда экилади. Суғориладиган майдонларда кўчат қалинлиги 60 минг туп/га бўлиши ло-зим (1 га майдонга писта учун 5–8 кг, силос учун 35–40 кг уруғлик сарфланади). К. уруғи экишдан олдин зарар-куванда ва касалликларга қарши дориланади. Экишда маккажўхори экиладиган сеялкалардан фойдаланилади. Ўсув даврида қатор ораси 2—3-марта култивация қилинади, 5—6-марта су-ғорилади. Гуллаш даврида экинзорда асалари уялари қўйилса К. гуллари яхши чангланади. Гуллаш даврида кўп сув талаб қилади. Суғориш меъёри 600– 800 м³/га. К.нинг етилганлигини саватининг сариқ-жигаррангга кирганлигига қараб аниқлаш мумкин. Ҳосил дон комбайнларида махсус мослама билан ўриб олинади.

Навлари: Ўзбекистонда ВНИ-ИМК 8931, Чкалов гиганти навлари экилади.

Зараркувандалари: симқуртлар, сохта симқуртлар, кунгабоқар ка-палаги, кемирувчи тунламалар ва бошқа

Касалл и кл ари : оқ чириш, кулранг чириш ва бошқа, бегона ўтлардан шумғия жуда зарарлидир.

Адабиёт

  • Василев Д. С, Подсолнечник, М., 1990; Атабае ва Ҳ. ва бошқа, Ўсимликшунослик, Т., 2000.

Ҳалима Отабоева.[1]

Кунгабоқар — мураккабгулдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик, асосий мойли экинлардан бири. Ватани — Шимолий америка. Ёввойи ҳолда ўсадиган Кунгабоқарларни испанлар Европага 1510-йилда келтирганлар. Дастлаб манзарали ўсимлик сифатида экилган. Узоқ танлаш йўли билан маданий Кунгабоқар (дастлаб пистаси чақиладиган, сўнгра мой олинадиган хиллари) яратилган. Россияга ХВИИИ асрда Голландиядан келтирилган ва ХИХ аср ўрталарида катта майдонларга экилган.

Кунгабоқар ёғи

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил