Кунитачи (японча: 国立市, Кунитачи-ши?) — Токио Метрополисининг ғарбий қисмида жойлашган шаҳар. 2021-йил 1-апрел ҳолатига кўра, шаҳарда 38,825 та хонадон мавжуд ва 76.423 киши истиқомат қилади. Аҳоли зичлиги ҳар бир км2га 9,400 кишини ташкил қилади. Аҳолининг тахминан 41,9 фоизини 65 ёшдан ошганлар ташкил қилади[1]. Шаҳарнинг умумий майдони 8.15 квадрат километрдир.

Кунитачи

国立市
Шаҳар
Skyline of Kunitachi
Kunitachi
Байроқ
Kunitachi
Герб
35°41′2.1″Н 139°26′29″Э / 35.683917°Н 139.44139°Э / 35.683917; 139.44139
Мамлакат Япония
Ҳукумат
 • Ҳоким Казуо Сато (2011 Апрел)
Асос солинган 1951-йил
Қачондан бери шаҳар 1967-йил 1 январ
Майдон 8.15 км2 (3.15 кв ми)
Аҳолиси
 (Апрел 2021)
76 423
Зичлиги 9,400 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+09:00ЖСТ
Kunitachi xaritada
Kunitachi
Кунитачи
Даигаку-дори ва сакура

Географияси

Кунитачи шаҳри Токио Метрополисининг географик марказидаги Мусашино платосида жойлашган. Кунитачи ўзининг Даигаку Дори (Университет хиёбони) кўчаси билан машҳур. Сакура дарахтлари билан қопланган ушбу булвар Кунитачи станциясидан Чуо магистрал линияси бўйлаб Тама дарёси қирғоқлари томон чўзилган.

Қўшни муниципалитетлар

Токио Метрополиси

  • Фучу
  • Кокубунжи
  • Тачикаwа
  • Ҳино

Иқлими

Кунитачи нам субтропик иқлимга эга. Ёзи иссиқ ва қиши салқин, қор ёғмайди. Кунитачида ўртача йиллик ҳарорат 13,9 °C. Йиллик ўртача ёғин миқдори 1647 мм, энг ёмғирли ой эса сентябр ҳисобланади. Августда энг юқори ҳарорат 25,4 °C атрофида, энг паст ҳарорат эса январда 2,5 °C атрофида[2].

Демографияси

Япония аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра,[3] Кунитачи аҳолиси урушдан кейинги бир неча ўн йилликларда жуда тез ўсиб борди. Аммо 1980-йиллардан бошлаб ўсиш сур’ати пасайган.

Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
1920 2,611—    
1930 3,814+46.1%
1940 10,052+163.6%
1950 14,679+46.0%
1960 32,609+122.1%
1970 59,709+83.1%
1980 64,144+7.4%
1990 65,833+2.6%
2000 72,187+9.7%
2010 75,51+4.6%
2020 77,13+2.1%

Тарихи

Кунитачи шаҳри тарихий Кошу Каидо йўлининг (Эдо давридаги савдо йўли) Эдо ва Кофу шаҳарларини Каи провинсияси (ҳозирги кундаги Яманаши префектураси) билан боғлаган йўналиши ёқасида жойлашган. Бу ҳудудлар ўзининг кўп сонли булоқлари билан ажралиб турарди. Ишида, Аояги ва Ябо қишлоқлари Канагава префектурасининг Тама тумани таркибида, 1889-йил 1-апрелда замонавий муниципалитетлар тизими яратилаётганда ташкил этилган. Туман 1893-йилда Канагавадан ажратиб олиниб Токиога таркибига қўшилган. 1920-йилда Кунитачи Сеибу компанияси асосчиси Кожиро Цуцуми қўлга киритди ва кенг кўламли режалаштирилган шаҳар қурилишини бошлаб юборди. Цуцуми ҳудудни Германиянинг Гöттинген шаҳри намунасидаги университет шаҳарчасига айлантириш ниятида эди.

1951-йилда Кунитачи шаҳарчасини ташкил қилиш учун Ишида, Аояги ва Ябо қишлоқлари бирлаштирилди. 1967-йил 1-январда Кунитачига шаҳар мақомига берилди

Ҳукумати

Кунитачи тўғридан-тўғри сайланадиган ҳоким ва 22 аъзодан иборат бир палатали шаҳар кенгашидан ташкил топган ҳоким-кенгаш бошқарув шаклига эга. Кунитачи Кокубунжи шаҳри билан биргаликда Токио Метрополиси Ассамблеясига икки нафар аъзосини қўшади. Миллий сиёсат нуқтаи назаридан шаҳар Япония Диэтининг қуйи палатаси назоратидаги Токио 21-округ маъмурий бирлиги таркибига киради.

Иқтисодиёти

Кунитачи ҳамон университет шаҳрчаси бўлиб қолмоқда. Унда саноат ва давлат аҳамиятидаги бинолар мавжуд эмас. 2015-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, ҳар куни Кунитачи аҳолисининг 25,1 фоизи Токио марказига қатнайди.

Транспорти

Темир йўл

ЖР Эаст — Чуо Асосий Йўналиши

  • Кунитачи

ЖР Эаст– Намбу Йўналиси

  • Яҳо — Ягаwа

Магистрал йўллар

  • E19 Чūō Эхпрессwай
  • 20-сонли миллий маршрут

Диққатга сазовор жойлар

  • Ябо Тенман-гū, Синто зиёратгоҳи. Милодий 903-йилда қурилган.

Манбалар