Kunjara
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Кунжара — мойли экинлар (ғўза, кунгабоқар, маккажўхори, соя, ваша, зиғир, кунжут ва бошқалар) уруғларидан мой ажратилганидан кейин олинадиган қўшимча маҳсулот; ёғ ва протеинга бой консентрланган озуқа. 100 кг чигит К.сида ўртача 110 озуқа бирлиги ва 31,9 кг ҳазм бўладиган протеин бор (кунгабоқар К.сида тегишлича 108,8 ва 37,2). К. таркибида 4—7% ёғ бўлади. Аминокислоталар таркибига ва биокимёвий қимматига кўра, К. оқсиллари дон экинлари оқсилларидан устунлик қилади, уларда, шунингдек, калий, калсий ва фосфор кўпроқ. Лекин каротин ҳам В гуруҳига кирувчи витаминларга бой. Стандарт К. чет аралашмалардан тоза, бир турли, моғорламаган бўлади. Намлиги 12% дан юқори бўлмаслиги лозим (ундан ортиқ бўлганда моғорлайди ва қизиб кетади). Барча қ.ҳ. ҳайвонларига қуруқ ёки намланган ҳолда бошқа емларга аралаштириб ва аралаш ем таркибида бериш мумкин. Айрим К. турлари таркибида заҳарли ёки маҳсулот сифатини ёмонлаштирадиган моддалар бўлади. Пахта чигитида ва К.си таркибидаги госсипол молларни заҳарлаши мумкин.
К. ва шротларнинг протеини қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг барча турлари ва паррандалар учун ҳаётий зарур аминокислоталар манбаидир, айниқса, соя К. си лизинга бой. Чигит К.си соғин сигирлар ва бўрдоқига боқилаётган қорамолларга бир суткада 2,5–3 кг, бузоқларга 3—4 ойликдан кўпи билан 100 г, отларга 2 кг гача, қўйларга 200 г, бўғоз молларга 0,5—1,0 кг берилади.
Рўзимат Ҳамроқулов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |