Намеиракпам Кунжарани Деви (1966-йил 1-мартда туғилган) — оғир атлетика бўйича энг кўп медал олган ҳинд спортчиси ҳисобланади[1].

Кунжарани Деви
Шахсий маълумотлари
Таваллуд пайтидаги исми Намеиракпам Деви Кунжарани
Фуқаролиги Ҳиндистон
Таваллуд санаси 1966-йил 1-март (1966-03-01) (60 ёш)
Импҳал
Бўйи (бўйи)
Вазни 48 кг (106 лб)
Спорт
Қайси спорт (Ог'ир атлетика)

Ҳаёт фаолияти

Деви 1968-йил 1 мартда Импҳалдаги Каиранг Маяи Леикаи шаҳрида ҳинду Меитеи оиласида туғилган. У 1978-йилда Имфалнинг Синдам Синшанг резидент ўрта мактабида ўқиётганда спортга қизиқа бошлаган. У Имфалдаги Маҳаража Бодҳа Чандра коллежини битирганида, оғир атлетика унинг биринчи танловига айланиб улгурган[2].

У Марказий заҳирадаги полиция кучларига қўшилган. Деви шунингдек, полиция чемпионатида тўлқинлар яратишни давом эттирган ва 1996-йилдан 1998-йилгача Ҳиндистон полицияси жамоаси сардори бўлган.

Спорт тарихи

1985-йилдан бошлаб у оғир атлетика бўйича мамлакат чемпионатида 44 килограмм, 46 килограмм ва 48 килограмм вазн тоифасида медалларни қўлга кирита бошлаган, иккинчиси яни даст кўтаришда эса охирги вазн тоифасида кўплаб медалларга эга чиққан[3]. 1987-йилда Тривандрумда иккита янги миллий рекордни қайд этган. Ўз вазн тоифасини 46 килограммга ўзгартириб, 1994-йилда Пуне шаҳрида олтин медални қўлга киритган, аммо тўрт йилдан сўнг Манипурда 48 килограмм вазн тоифасида беллашишга уриниб, кумуш медалга сазовор бўлган.

Унинг оғир атлетика бўйича аёллар ўртасидаги биринчи жаҳон чемпионати 1989-йилда Манчестерда ўтказилган ва учта кумуш медал билан тақдирлангани унинг кайфиятини сезиларли даражада кўтарган ва ўзига ишончини янада оширган. Ўшандан бери кетма-кет еттита жаҳон чемпионатида иштирок этган ва ушбу мусобақаларнинг ҳар бирида медалларни қўлга киритиб келган. Бироқ, у ҳар доим кумуш медаллар билан кифояланиб, юқори поғонага чиқа олмаган.

1990-йилда Пекинда ва 1994-йилда Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинларида энг кўп бронза медалини қўлга киритган ва 1998-йилда Бангкокдаги Осиё ўйинларида ҳеч қандай медални қўлга кирита олмаган.

Кунжарани доимий иштиирок этган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатлари омадлироқ бўлган. 1989-йилда Шанхайда битта кумуш ва иккита бронза медал билан бошланган бўлса, 1991-йилда Индонезияда 44 килограмм вазн тоифасида учта кумуш медални қўлга киритган. 1992-йилда Таиланд ва 1993-йилда Хитойдаги мусобақаларда иккинчи ўринни сақлаб қолган. Унинг энг яхши кўрсаткичи 1995-йилда Жанубий Кореяда бўлиб ўтган мусобақада 46 килограмм вазн тоифасида иккита олтин ва битта бронза медалини қўлга киритган. 1996-йилда Японияда бўлиб ўтган чемпионатда иккита кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритган.

Танилиши

Деви 1990-йилда Аржуна мукофоти совриндори бўлган ва 1996—1997-йилларда Леандер Паэс билан Ражив Ганди Кҳел Ратна мукофотларига лойиқ кўрилган. Худди шу йили у КК Бирла спорт мукофотини қўлга киритган. Ҳиндистон ҳукумати уни 2011-йилда Падма Шри фуқаролик шарафи билан тақдирлаган[4].

Асосий натижалар

Йил Жой Оғирлиги Юриш (кг) Кўтаришлар (кг) Жами Даража
1 2 3 Даража 1 2 3 Даража
Жаҳон чемпионатлари
2005-йил Qatar Доҳа, Қатар 48 кг 75 78 79 7 95 98 100 7 178,0 7
2003-йил Kanada Ванкувер, Канада 48 кг 75 77.5 80 6 97.5 102.5 105 4 182.5 5
1999-йил Gretsiya Пирей, Греция 48 кг 75 80 80 10 95 100 105 2nd 180 5

Манбалар

  1. ↑ М.С. Унникришнан. „Олймпиc бертҳс: сих лифтерс ин реcконинг“ (эн). Тҳе Трибуне (2000-йил 17-июн). 2014-йил 29-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 12-сентябр.
  2. ↑ Читра Гарг. Индиан Чампионс: Профилес оф Фамоус Индиан Спорцперсонс. Ражпал & Сонс, 2010 — 345-351-бет. ИСБН 978-8170288619. 
  3. ↑ „Эе cатчерс“ (эн). Индиа Тодай (1990-йил 31-август). 2017-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 12-сентябр.
  4. ↑ „Падма Аwардс“. Министрй оф Ҳоме Аффаирс, Говернмент оф Индиа (2015). 2015-йил 15-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-июл.