Kunjut
Кунжут (Сесамум)

– кунжутдошлар оиласига мансуб бир ва кўп йиллик уцимон ўсимликлар туркуми, мойли экин. 19 тури маълум. Ватани – Африка. Ўрта Осиёга Ҳиндистондан олиб келинган. Деҳқончиликда баҳори экин бўлган бир йиллик маданий тури – Ҳиндистон кунжути (С.индиcум Л.) Ҳиндистон, Хитой, Жан-Шарқий Осиё, Африка, Эрон, Ўрта Осиёда ва бошқа мамлакатларда экилади. Ер юзида К. экиладиган майдонлар 6,1 млн. га, ўртача ҳосилдорлик 3,9 с/га, ялпи ҳосил 2,9 млн. т (1999). Ўзбекистонда 1998-йил 2,85 минг га ерга экилган, суғориладиган ердарда ҳосилдорлик 8—10 с/га.
К.нинг ўқ илдизи тупроққа 1 м чуқурликка кириб боради. Пояси тик ўсади, баландлиги 50—150 см, 4—6 та узун ён шохлар чикаради. Барги оддий, бандли, якка-якка ёки қарама-қарши жойлашган, тукли. Гули барг қўлтиғида 1 – 3 та бўлиб жойлашган, 5 баргли, гул-тожибарглари бир-бирига қўшилган, ранги пушти, бинафша, оқ, ўзидан чангланади. Меваси кўсакча, чўзиқ, ясси, тукли. Бир тупда 20—300 кўсакча бўлади. Кўсакчаси 2 ёки 4 чаноқли. Ўз. 3—5 см. Кўсакчаси пишганда қирраларидан чатнаб, уруғи сочилади. Битта кўсакчада 80 тагача уруғ бўлади. 1000 дона уруғи вазни 2—5 г. Уруғининг ранги оч ёки тўқ жигарранг, гоҳо оқ ва қора.
К. иссиқсевар, ёруғсевар, қисқа кун ўсимлиги. Уруғи 15—16° да униб чиқади. Майсаси —Г да нобуд бўлади, ўсув даврида ҳарорат 15° дан паст бўлса, ўсишдан тўхтайди. Ўсиш даври 90—110 (120—150) кун. К. энг қимматли мойли экинлардан, уруги таркибида 65% мой, 16—19% оқсил, 16—17% азоциз моддалар мавжуд. К. мойи ярим курийди, ёд сони 103—112 га тенг, зайтун мойидан ҳам устун туради. Пресслаб олинган К. мойи истеъмол учун, озиқ-овқат саноатида, консерва ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, табобат, парфюмерияда ишлатилади.
Африкада барги овқатга солиб истеъмол қилинади. Тозаланган ва майдаланган уруғиюқори навли ҳолвалар (тахин ҳолвалар) тайёрлашда, нон ёпишда ишлатилади. К. кунжарасида 40% оқсил, 8% мой бўлади, молларга озуқа сифатида берилади.
К. сур тупроқли, унумдор, дондуккакли экинлардан бўшаган ердарда мўл ҳосил беради. К. экиладиган ерга экишдан олдин гектарига 10—15 т тўнг, 60– 80 кг фосфор, 20–30 кг азот солинади, ер чуқур (25—30 см) ҳайдалади, кеч кўкламда (май ойида) кенг қаторлаб экилади, қатор ораси 60—70 см, экиш чуқ. 3— 5 см, экиш меъёри 1 га ерга 5–6 кг уруғ (1,5—2,0 млн. дона) экилади. Ўсув даврида 2—3-марта култивация қилинади, икки марта ҳар гектарга 40–50 кг дан азот бериб қўшимча озиқлантирилади. Гуллашига қадар 1 —2-марта, гуллаш даврида 2-марта сув берилади. К. пишганда сарғайиб барглари тўкилади, пастки кўсакчалари олдин етилади. Вақтида ҳосил йиғилмаса кўсакчалар чатнаб уруғи тўкилиб кетади. Ўроқ машинасида ўриб-йиғиб олинади, ўрилган К. боғлари хирмонда қуритилади, қўлда янчилади.
Навлари: Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларидаги томорқа, деҳқон ва фермер хўжаликларида К.нинг Тошкент 122, Серахс 470, Кубанец 55 навлари экилади.
Зараркувандалари: кунжут кўнғизи, тунламлар; касалликлари: фўзариоз, бактериоз, гоммоз.
Ҳалима Отабоева, Дилером Ёрматова.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |