Кунжутлитепа — Ўзбекистондаги маданий мерос обекти. Археология ёдгорлиги. Обект даври: ХВИИИ аср. Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида жойлашган. Обект манзили: “Дархон” МФЙ. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ: Давлат мулки. Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2019-йил 4-октабрда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган — давлат муҳофазасига олинган[1][2].

Зарар етказилиши

Ўз. Рес. Бош прокуратура маълум қилишича, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани, Дархон маҳалласида яшовчи Р.О. исмли шахс археология ёдгорлигини бузиб ташлагани учун қамоққа олинган[3]. Ушбу шахс мас’ул идоралар уни бир неча бор огоҳлантирганига қарамасдан, ҳудудда жойлашган Кунжутлитепа археология ёдгорлигини бузиб ташлаган ва ундан чиққан тупроқни сотиб юборган. Унинг ушбу қилмиши оқибатида маданий мерос обектига 47,5 млрд сўмлик зарар етказилган.

Ушбу ҳолат бўйича Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан 2022-йил 15-август куни Жиноят кодексининг 132-моддаси 3-қисми (Моддий маданий мерос обектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва суд қарори билан фуқаро Р.О. қамоққа олинган[4].

Манбалар