Курд адабиёти — курд халқининг адабиёти. Курд адабиётининг қад. ёзув ёдгорликлари — милодий ВИИ асрда номаълум муаллиф томонидан чармга ёзилган достон бўлиб, унинг айрим қисмлари 1920-йилда Сулаймоний (Ироқ) дан топилган. ХИ—ХВИИ асрларда шеъриятнинг йирик вакиллари: Али Ҳаририй (ХИ аср), Мелла Ахмад Жазий (ХИИ аср), Мелла Бате (ХВ аср), Аҳмад Хоний (ХВИИ аср); ХИХ—ХХ асрларда Салим, Хожи Қодир, Койи, Ноимий, Курдий, Махур, Шайх Ризо Талабоний каби шоирлар машҳур бўлган. ХХ аср бошларида энг янги Курд адабиёти шаклланди. ХХ асрнинг 1-ярмида ижод қилган Ҳамдий, Лирий Мерда ҳамда ҳозирги курд шеърияти асосчиларидан бири Ф. Бекаса асарларида, шунингдек, ХХ асрнинг 2-ярмида ижод этган йирик шоирлар: А. Хожар (Эрон), Ш. Жигархун, Кадрижон (Сурия), Б. Варимон, А. Горан, ёзувчилар — Ш. Фаттоҳ, И. Аҳмад, М. Барзинжи (Ироқ), Бадирхон (Туркия) ва бошқа асарларида курд халқининг ҳаёти, уларнинг миллий мустақиллик ва озодлик учун кураши ҳамда улар яшайдиган мамлакатдаги ҳукуматларнинг сиёсатига қарши норозилик кайфияти ифодаланган. ХХ асрнинг 30-йилларига келиб, ҳозирги Курд адабиёти янада ривож топди. 1931-йилда А. Шомиловнинг "Курд чопони" автобиографик қиссаси, Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврларда А. Жиндий, А. Шомилов, А. Абдураҳмон ва бошқаларнинг роман ва қиссалари, Ж. Жасмий, А. Авдол, Ҳ. Мурод, О. Шаро, К. Чачан ва бошқаларнинг шеърий тўпламлари нашр этидди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил