Курдонёр (франс. cоур дъҳоннеур — хос ҳовли) — сарой каби ҳашаматли бино таркибида ташкил этилган ярим очиқ ҳовли, ярим очиқ ҳовлили сарой. Уларнинг олд томонига ҳамда ён қанотларига баъзан қатор устунлар ишланиб, кўча, ташқи майдон ва йўлдан тўсиқлар билан ажратилган. ХВИИ—ХИХ аср бошларида Европа меъморлигида кенг тарқалган. Замонавий меъморликда баъзан бинонинг ташқи кўринишини ҳашаматли қилиб кўрсатишда қўлланади. Масалан, Тошкент вилоят ижроқўмининг собиқ биноси (ҳозир Алишер Навоий номли адабиёт музейи ва рус томошабинлар театри).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил