Kuren
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Курен (мўғулча хуреэн — қалқа, қароргоҳ) — 1) кўчманчилар яшайдиган манзил. Мўғулларнинг ўтовлари ва арана уйлари ҳалқа шаклида ўрнатилган, ўртада қабила бошлиғи (уруғ оқсоқоли)нинг ўтови бўлган. К. сўзининг оломон, қабила маънолари ҳам бор. (В. Радлов); 2) русча курен (уй) сўзи ҳам К.дан олинган. Запороже Сечит жойлашган ҳарбий бўлинма. Бу К. 38 та казақлар К.ига бўлинган. К.лар казақларнинг келган жойи номи билан аталган (мас. Полтана К. и, Уман Курен ва бошқалар); 3) ўзбекча "кўчкўрон" сўзи таркибидаги кўрон ўша мўғулча сўздан келиб чиққан. Кейинги асрларда бу сўз Хива хонлигида атрофи девор билан ўралган истеҳкомга нисбатан қўлланган; теварак-атрофдаги кишилар ёвгарчиликда ана шу жойга яширинган. Навоий вилоятининг, Конимех туманида К. номи билан аталадиган қишлоқ ҳам бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |