Курессааре (1917-йил гача Аренсбург, 1952—88 йилларда Кингисепп) — Эстониядаги шаҳар (1563-йилдан), Сааремаа о.да, Роомассааре порти (Рига қўлтиғи соҳилида)дан 5 км. Аҳолиси 17,0 минг киши чамасида (1990-йиллар бошлари). Балчиқ билан даволайдиган ва иқлим курорти. Гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ўрмон ва ёғочсозлик саноати корхоналари, ўлкашунослик музейи бор. К. ХИИ асрдан маълум. Орден қалъаси (ХИВ—ХВ асрлар), ратўша (ХВИИ—ХВИИИ асрлар), авлиё Николай классик черкови (ХВИИИ аср) сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил