Курганец-25 (ГАБТУ индекси - обект 695) - Ростех давлат корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган истиқболли о'рта гусеницали платформа ҳисобланади. Платформани ишлаб чиқишда шунингдек, "Буревестник" Марказий тадқиқот институти ҳам иштирок этган[2]. Платформа модул принципи асосда ишлаб чиқилган бо'либ, унинг асосида ушбу зирҳли техникани ишлаб чиқариш ва таъмирлашни осон ва тезроқ қилади.[2] 2015-йилдан экспериментал ҳарбий амалиёт учун ишлаб чиқариш, 2017-йилдан эса оммавий ишлаб чиқаришни бошланган.[3][4][5]

Курганец-25
русча: Курга́нец-25
Курганец-25
Синфланиши ягона о'рта гусеницали платформа
Оғирлиги, т ~25[1]
Компановка олдмоторли
Экипаж, киши. 3[1] (БМП)
Десант, киши. 7 (БМП)
Тарихи
Лойиҳачи Трактор заводи Rossiya
Ишлаб чиқарувчи Курганмаш Rossiya
Иш.чиқ. йили 2015–ҳозиргача
Асосий оператор Rossiya bayrogʻi Россия
Ўлчамлари
Корпус узунлиги, мм 7200
Эни, мм 3200(корпуси бўйича)
4050 (осма зирхи бўйича)
Бўйи, мм 2365 (корпус томи бўйича)
3020 (жанговор модул билан)
3290 (командир нишони бўйича)
Клиренс 100-500 (ўзгарувчан)
Фаол ҳимоя Афганит

Мақсад

Курганец-25 - универсал гусеницали платформа бо'либ, унинг асосида пиёда жанговар машинаси (ГАБТУ Индекси - Обект 695), гусеницали зирҳли транспортёр (ГАБТУ Индех - Обект 693) ва 125 мм танк қуроли билан ҳаракатланувчи танкга қарши о'зи юрар мосламасини ясаш режалаштирилган. Ҳозирда Россия армиясида хизмат қилаётган мавжуд пиёда жанговар транспорт (БМП) воситаларини алмаштириш учун мо'лжалланган.[6]

Конструкция

Платформанинг двигател бо'лими корпус олдида жойлашган ва машинанинг компановкасини яхшилаш учун о'нгга силжитилган.[7] Десант қо'шинларини тушириш учун қо'шимча эшикли аппарелдан фойдаланилади. Машинанинг массаси тахминан 25 тоннани ташкил қилади. Металл зирҳ элементлари минорадаги фаол ҳимоя комплексини то'лдиради. О'қ-дорилар ва қуроллар десантчилар ва экипаждан ажратилган[8] .

Экипаж уч кишидан иборат. Ҳарбий бо'линма саккиз кишига мо'лжалланган.

Подвеска гидропневматик бо'либ, клиренс о'згарувчанлиги 100 дан 500 мм гача.

БМД ва БМП платформалари масофадан бошқариладиган универсал жанговар модул " Бумеранг-БМ " билан жиҳозланган бо'либ, 30 мм 2А42 автоматик то'п билан селектив о'қ-дорилар (500 о'қ-дорилар), 7,62 мм ПКТМ пулемёт (2000 о'қ-дорилар) иккита қо'ш АТГМ " Корнет " ишга тушириш мосламаси билан жиҳозланган. Автоматик граната отиш мосламаси йўқ.[9] Жанговар модулнинг ҳаракати компютер томонидан бошқариладиган электр моторлар билан бошқарилади[2][6][8]. Жанговар модулни бошқарувчи (наводчик) ва машина командири бошқариши мумкин. Универсал жанговар модул роботлаштириш туфайли нишонни кузатиб бориши ва обект ё'қ қилинмагунча мустақил равишда о'қ узиши мумкин, оператор унга фақат нишонни ко'рсатиши керак, шундан со'нг компютер уни о'зи кузатишни бошлайди.

Машина атроф-муҳит учун кузатув камералари билан ҳам жиҳозланган. Орқа эшикда АК автомати учун тешик бор.

Ҳарбий-тажрибавий ишлатилиши

2015-йилдан бери ҳарбий-тажрибавий амалиёт учун машина партиялари юборилмоқда. Камчилик сифатида ҳарбийлар машинанинг юқори профилини айтишди. Курганец профили баландлиги бо'йича Г'арбий ҳамкасблари билан тахминан бир хил бо'лишига қарамай ( М2 Брадлей- дан 48 мм баландроқ ва немис Пума- дан 58 мм пастроқ), шунингдек, зирҳ қалинлиги уларга тенг бо'лган бўлганлигидан, рус ҳарбийлари анъанавий равишда паст профилли транспорт воситаларини афзал ко'ришади ва уни "гранатомётнинг орзуси" деб атайдилар.[5]

Унинг базасидаги машиналар

  • Зирҳли транспортёр (ГАБТУ индекси - Обект 693 );[10]
  • Пиёда жанговар машинаси БМП (ГАБТУ индекси - Обект 695).[10]
Зирҳли транспортёр (БТР) "Обект 693"

; БМП "Обект 695"

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Трехмерная модель перспективной российской БМП на базе унифицированной платформы «Курганец-25»
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Новейшую боевую машину пехоты «Курганец-25» и танк «Армата» оборудовали роботом“. 2013-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 4-сентябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-07-29 санасида архивланган)
  3. ↑ Каталог военной техники: Курганец-25
  4. ↑ „Россияне рассекретили новейшие образцы боевой техники“. 2014-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 5-декабр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-12-09 санасида архивланган)
  5. ↑ 5,0 5,1 ВЗГЛЯД / Госиспытания БМП «Курганец-25» запланировали на 2017 год
  6. ↑ 6,0 6,1 Боевая машина пехоты «Курганец-25» будет оборудована роботом-пулеметом
  7. ↑ Курганмашзавод выпустит опытный образец БМП «Курганец» уже весной.
  8. ↑ 8,0 8,1 Трёхмерная модель перспективной российской БМП на базе унифицированной платформы «Курганец-25»
  9. ↑ «Эпоху» установят на «Бумеранг» и «Курганец-25»
  10. ↑ 10,0 10,1 Сергей Берзов. На полигоне в Алабино появились новые БМП Курганец-25 (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-05-08 санасида архивланган). 23.03.2015