Курин (арабча: كورين‎‎, шунингдек, Корин) Сурия шимолидаги шаҳарча. Маъмурий жиҳатдан Идлиб муҳофазаси таркибига киради. Идлиб жануби-ғарбида жойлашган. Жануби-шарқда округ маъмурий маркази Ариҳа, ва Наҳлая, жанубда Маатарам ва Урум ал-Жавз, жануби-ғарбда Басанқул, шимоли-ғарбда Айн Шиб, шимоли-шарқда эса Файлун билан чегарадош. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда Курин аҳолиси 5 488 кишини ташкил қилган[1].

Курин

كورين
Шаҳарча
Мамлакат Сурия
Муҳофаза Идлиб
Округ Ариҳа округи
Ноҳия Ариҳа ноҳияси
Аҳолиси
 (2004)
5 488[1]
Вақт минтақаси УТCЕЭТ +2; +3

Сурия фуқаролар уруши

Сурия фуқаролар уруши даврида қишлоқ Сурия ўтиш даври ҳукумати бошқарувидаги Таҳрир аш-Шом (ҲТС) жиҳодчилар гуруҳи назорати остига ўтди.

2023-йил 21-август куни эрта тонгда Россиянинг қишлоқдаги жангарилар эгаллаб турган уйга берган авиазарбаси оқибатида камида 13 нафар ҲТС жангчиси ҳалок бўлди[2].

Манбалар