Курмак (Эчиночлоа маcроcарпа Васинг) — бошоқдошлар оиласига мансуб бегона ўт туркуми; унинг 2 тури — шолисимон Курмак (девкурмак, говкурмак — Э. орйзоидес) ва қора К. (шамак — Э. cрус-галли) турлари мавжуд. Бу 2 тур бир йиллик бегона ўт, бўйи 50—150 см, пояси тик ўсади, силиндрсимон, бўғимли, бўғим оралари ғовак, барглари оддий, барг банди узун тукчалар билан қопланган, пояда ғилоф ҳосил қилиб ўрнашади. Гуллари майда, рангсиз, гулқўрғони йўқ, тўпгуллари рўвак, сўта, бошоқ ва панжасимон тузилган бўлади. Девкурмак Узоқ Шарқ, Ўрта Осиёда шоли экинзорларида ўсади, шоли билан баробар етилади. Дони тариқдан йирик, уруғини шолидан ажратиб олиш қийин. Шамак эса, чўл, адир, тоғ ҳудудларида қурғоқчиликка чидамли экинлар орасида, сернам ердарда, асосан, ариқ бўйларида, экинлар орасида учрайди. Июн — сентабр ойларида гуллаб, уруғлайди.

Кураш чоралари: уруғликни дон тозалаш машиваларида тозалаш, дала атрофидаги бегона ўтларни йўқотиш; алмашлаб экиш, чириган гўнгдан фойдаланиш; гербицидларни қўллаш.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил