Курманбек
Курманбек (қирғизча: Курманбек эпосу) — Ўрта Осиёда Моғул хонлиги, қозоқ, нўғай элатларининг тарихида „қалмоқ даври“ деб аталувчи, ХВ–ХВИИИ асрлар оралиғидаги тарихий воқеаларга, Курманбек, Аккан каби тарихий шахсларнинг реал ҳаёт йўлига асосланиб яратилган эпик асар. Шарқий Туркистон, (Қошғар, Жаркент, Каржар, Жамбул) Афғонистон, Андижон, Қўқон, Ахси, Алай, Жази (Ясси) ҳудудлари асарнинг тарихий асосини, Курманбекнинг тарихий шахс эканини, яшаган даврини, ўтроқлашган жойини, қўшни хонликлар билан ўрнатган дипломатик алоқаларини, қалмоқ зодагонлари билан бўлган урушларни тарихий фактлар билан кўрсатиб беради.
|
| |
| Асл номи | қирғизча: Курманбек эпосу |
|---|---|
| Мамлакат |
|
| Тил | қирғиз |
| Жанр(лар)и | эпос |
ХВИ асрда Тяншандан мўғул зодагонлари сиқиб чиқарилгандан кейин қирғиз уруғлари Қошғар билан бевосита алоқада бўлиб турган. ХВИИ аср бошида қалмоқларнинг тазйиқи кучайиши туфайли қирғиз уруғлари Қошғар, Турпан, Ақсув шаҳарларидан кўчиб келиб, ўтроқлаша бошлайдилар. Айниқса ХВИИ асрда Қошғар ва Жаркент хонликлари ҳудудида қушчу, чонбағиш, қипчоқ, нойгут, тейит, булғачи, отузул ва бошқа қирғиз уруғлари давлатнинг сиёсий ҳаётида фаол қатнашиб, тарихий воқеаларга ўз таъсирини ўтказиб тургани Шоҳ Маҳмуд Гороснинг хроникасида, Мир Ҳолиддиннинг „Ҳидоят“ таълимотида ва бошқа асарларда айтилади.
Тавсифи
„Курманбек“ — ХВ–ХВИИ асрлар оралиғида яшаб ўтган тарихий шахс[1]. У ўз халқининг эркинлиги учун қалмоқ зодагонларига қарши курашган. Эл қаҳрамонининг халқ учун ўлимдан ҳам чўчимаслиги бугунги авлодларни ҳам жасурликка, эл‑юртни севишга тарбиялайди. „Курманбек“ эпоси кўп вариантли, ички қудрати, ғояси, сюжет хусусияти билан ажралиб турадиган асарлардан бири. Унинг вариантлари бир-биридан фарқланиб, ўхшамаса-да, ички бирлик мавжуд. Бу айтувчининг қобилият-маҳоратига, сўзамонлигига боғлиқ.
Вариантлари
„Курманбек“ эпоси вариантлари бир нечта, манасчи Молдобасан Мусулманкулов вариантидан 1923-йилда фолклоршунос Қаюм Мифтаков 2500 мисра шеър ёзиб олган. Қирғиз халқ шоири, марҳум Аали Тўқумбоевнинг насрий ривояти 1924-йилда „Шолпан“ номли қозоқ адабий журналида босилиб чиққан. Шундан сўнг 1933-йилда шоир Қалиқ Акиев вариантидан 5500 мисра ёзиб олинган[2]. 1956-йилда Тожикистоннинг Жерғетал туманида яшовчи Т. Календаровдан эпоснинг 360 мисраси ёзиб олинган. Бундан ташқари, шоир Сарикунан Дийканбаевнинг, Кўгартлик Ади Омуралиевнинг бир неча мисралари, ахсилик шоир, фолклоршунос Асанбай Жусупбековнинг 19535 мисрадан иборат асари бор.
ИИ жаҳон уруши чоғида машҳур ёзувчи Касимали Жантошев ўша давр шароитига мослаштириб, эпосни драмалаштириб, саҳнага олиб чиққан.
2001-йилда нишонланган Курманбек баҳодирнинг 500 йиллик юбилейида Ўғанбек Стамбеков ҳеч қандай ижтимоий тузумга мослаштирмай, ўз нусхаси бўйича „Курманбек батир“ тарихий драмасини ёзиб, бу асар саҳнада қўйилган. Эпосда энг аввало улуғ дўстлик, ҳамжиҳатлик, мардлик ёритилган.
Тарифи
„Курманбек“ қирғизнинг баҳодирлик эпосларидан бири. Асосий мавзуси — ота юртни ҳимоя қилиш, бош ғояси, уруғ, эл бирлигини сақлаш бўлиб, эпосдаги воқеалар Жунғор даврига тўғри келади. Ғарбий Монголияда вужудга келган Жунғор давлати (ХИВ асрдаги) Ўрта Осиёнинг кўп қисмини босиб олиб, қаттиқ зулм ўтказган. ХВИ–ХВИИИ асрларда қирғиз халқи ҳам ойрат жунғор босқинчиларига қарши курашиб, уларни сиқиб чиқариб, эл‑юртни эзилишдан озод этган. Эпосни илк тадқиқ қилганлардан бири Г. Самарин ҳисобланади. Достоннинг бош қаҳрамони Курманбек ҳақиқий баҳодир, эл ҳимоячиси. 16 ёшга тўлганда 40 йигит билан қалмоқлардан қасос олиш учун йўлга чиқади.
Курманбек баҳодирнинг феъл‑атвори унинг Қаниşайга уйланиши билан янада чуқурлаша боради. Курманбек патриархал феодал никоҳ одатини рад этиб, ўз севиклисини излаб кетади. Курманбек образини унинг рафиқаси Қаниşай образи тўлдириб туради. Қаниşай — баҳодирнинг ҳақиқий ҳамроҳи, ишончли жуфти. „Курманбек“ достонидаги муҳим қаҳрамонлардан яна бири Аккан. У баҳодир деб ном чиқармаган бўлса-да, халқни боқиб, эл бирлигини сақлаб келган инсон, инсонпарвар ҳамроҳ, меҳрибон дўст. Бу хусусияти Курманбек яраланган эпизодда яққол кўринади. Ғаразгўйлик ва ёвузлик достонда Курмонбекнинг отаси Тейитбек хон образида берилади. У ўғлининг қалмоққа қилган ҳужумига қарши туради, танг пайтда Телтору лақабли отини бермай унга нисбатан адоват қилади. Қора ниятли Тейитбек эпос охирида ўз жазосасини олади.
Замонавийлашуви
„Курманбек“ эпоси бўйича А. Токомбаев ҳикоя (1924), К. Жантошев „Курманбек“ номли песа ёзган (1942). „Курманбек“ достони қорақалпоқ халқида ҳам мавжуд. Курманбекни тарихий шахс сифатида кўрадиган тадқиқотлар ҳам учрайди. 2002-йилда Курманбек баҳодирнинг 500 йиллиги нишонланиб, Жалолобод шаҳрининг кириш қисмида „Курманбек“ — кıлıмдар мурасı" деб аталган ёдгорлик мажмуаси (тантанали дарвоза) қурилган.
Манбалар
- ↑ Кебекова Б.. Курманбек эпосининг вариантлари [1961-йил].
- ↑ Таалайбек Базаркулович ОСМОНОВ. „Курманбек“ (6-феврал 2013-йил).
Адабиётлар
- „Қирғиз тарихи. Энсиклопедия“ Бишкек 2003. Давлат тили ва энсиклопедия маркази. И.Арабоев номидаги Қирғиз давлат педагогика университети. „Бош муҳаррир У. А. Асанов, мас’ул муҳаррир А. А. Асанков.“ „Таҳририй кенгаш: О. Ж. Осмонов (раис) Т. Н. Омурбеков.“
Ҳаволалар
- ҳттп://www.шоокум.кг/2010/25-2010-септембер/384-курманбек-баатйр.ҳтмл/[сайт ишламайди] Салима Субанбекова