Куросио (японча куро — қора, сио— оқим), Куро-Сиво, Япония оқим и — Тинч океандаги илиқ оқим. Япониянинг жан. ва шарқий қирғоқлари бўйлаб оқади. Шарқий Хитой денгизининг шим. қисми билан океаннинг унга туташ қисмидаги сув сатҳининг ҳар хиллиги натижасида вужудга келади. К.нинг Рюкю о.ларининг шим. бўғозларидан чиққан жойидан 36° шаҳрик. ва 150° шқ.у. гача бўлган қисми унинг асосий қисми ҳисобланади. Оқимнинг айрим тармоқлари 40° шаҳрик. гача бориб, совуқ Курил оқими билан қўшилади. Хонсю о.нинг жан.да К.нинг эни 170 км, чуқ. 700 м гача. Августда температураси 25—28°, феврал

да 12—18°. Тезлиги жан.да соатига 6 км, шим.да 1–2 км. Оқим Тинч океан шим. қисмининг иқлимини юмшатиб, гидрологик шароитига таъсир этади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил