Курсавий Абу Васр (Наср) (1776, Курса, Татаристон — 1812, Истанбул) — исломдаги ислоҳотчилик ҳаракати ва татар маърифатпарварлигининг асосчиси.

Абу Васр (Наср) Курсавий
Таваллуди 1776-йил
Вафоти 1812-йил
Ускудар, Истанбул, Усмонли империяси
Фуқаролиги Россия империяси
Таълими Бухоро мадрасалари
Касби Мударрис
Болалари Убайдулла, Мусо, Муҳаммадзян
Отаси Иброҳим бин Ёрмуҳаммад
Онаси Миҳербан бинте Амин

Курсавий Татаристоннинг Курса шаҳридаги савдогар оиласида туғилган.

Мадраса таълимини Малмиж уездида жойлашган Мачкара қишлоғида ўқиган. Биринчи устози — Муҳаммадраҳим Юсуф. Отаси вафотидан сўнг савдо-сотиқ ишларини қўлга олган акаси уни Бухорога олиб келади. ХИХ аср бошида Бухорога келиб Ниёзқули ат-Туркманий (нақшбандия — мужаддадия тариқатининг машҳур шайхларидан бири) қўлида таҳсил олган. Мадрасанинг тўрт йиллик таълимни тугатиб, ўз юртига қайтади. Бухородан қайтгач, куёви ва ўғиллари кўмагида Курса қишлоғида мадраса қурдиради ва муаллимлик билан бир вақтда имом-хатиб лавозимини ҳам эгаллаган. 1808-йилда Абу Наср Курсавий яна Бухорога бориб, у ерда ўзининг ислоҳотчилик қарашларини ёйиш учун фаолият кўрсатиб, мотуридийлар таълимотига қарши чиқади[1]. Бухоро мадрасаларидаги ўқув тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўз дастурини ишлаб чиққан. Ақоид ва Калом масалаларида Бухоро уламолари билан тортишиб қолган. Яъни ислом динини фақат Қур’они Карим орқали ўрганиш кераклигини уқтирган. Йирик илоҳиётчи олим Саъдаддин ат-Тафтазоний (1392-йилда вафот этган) китобига ёзган шарҳида Курсавий ўз фикрини ошқора баён қилган. 1808—1809-йилларда Бухоро амири Ҳайдар ҳузурида бўлган уламолар мажлисида ўз қарашларини қатият билан ҳимоя қилган. Мажлис аъзоларидан фақат Турсунбақо ибн Абдураҳим ал-Булғорий Курсавий фикрларини ёқлаган. Мажлис сўнггида мусулмонлар 7 ёки 8 диний китобни ўқиб ўрганмаса, диндан қайтган муртад деб ўлим жазосига ҳукм қилиниши ҳақида фатво берилган. Курсавий эса даҳрийликда айбланиб, қисқа муддат тутқунликда сақланган. Бухородаги мударрис устози Шайх Ниёзқул амирдан шогирдини озодликка чиқаришни сўрайди Курсавий устози илтимосига кўра озод қилинади ва Шайх Ниёзқул унга Бухородан чқиб кетишни маслаҳат беради. Курсавий Хива хонлиги орқали ўз юртига кетади. Йўлда Хива уламолари томонидан кутиб олинади. Улар Абу Насрга 200 олтин танга ҳадя қилиб, Хивадаги мадрасаларда мударрислик қилишни таклиф этишади. Берилган таклифларни рад этган Курсави Астрахан орқали Қозон яқинидаги Юқори Курса қишлоғига қайтиб, маҳаллий мадрасада мударрис бўлган. У ўз қарашларини машҳур „Ал-Иршод лил-ибод“ рисоласида баён қилган. Ўзи ишлаб чиққан дастур асосида мадраса дарс берган. Абу Наср Курсавий акалари билан бирга 1812-йилнинг баҳорида Маккага ҳаж сафарига отланган. Шу йилнинг сентябр ойида Истанбулда вабо касаллигига чалинади, 36 ёшида Истанбулда вафот этган. Ускударда дафн қилинган.

Курсавий жамиятни ўзгартиришнинг асосий йўлини исломга кейинчалик кириб келган янги тартиб қоидаларни тугатиш, эътиқод қилишнинг бош манбаи Қур’они Карим ва Суннани қайтаришда, мусулмон илоҳиёт мутахассисларининг ҳуқуқларини тиклашда деб билади. У тасаввуфнинг ҳаддан зиёд сохталаштирилиб кўрсатилиши, шариатга мос келмайдиган турли маросимлар ўтказилиши ва ҳаддан ортиб кетган таркидунёчиликни қоралайди[2].

Курсавий ғоялари ҳаётлик чоғида унчалик шуҳрат топмаган. ХИХ аср 2-ярмида Маржонийнинг асарлари орқали Курсавийнинг ислом илоҳиётчиси ва маърифатпарварлик ғоялари тарқатувчиси эканлиги тан олинган. Туркистонда унинг қарашлари кенг тарқалган ва кўплаб тарафдорлари бўлган[3].

Манбалар

  1. ↑ Ситдиков И.М. „Иджтихад у Курсави в исламском фикхе“. 2023-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 24-июл.
  2. ↑ Дилноза Жамолова. Бухоро амирлигида жадидлар ва қадимчилар фаолияти. Тошкент, 2021 — 21-бет. ИСБН 978-9943-6834-8-8. 
  3. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Адабиётлар

  • Ислам в татарском мире: история и современност, Казан, 1997; Ислам ва территории бившей Российской империи, випуск-2, М., 1999.