Курсий (араб. — ўриндиқ, тахт, та-янч) — ислом манбаларида Арши аълонинг иккинчи номи, 7 қанат осмондан ташқари алоҳида 8-осмон ҳам тушунилади. Қуръоннинг Бақара сурасидаги 255оят "Оятал-Курсий" деб номланган. Унда "Аллоҳнинг Курсийси Еру осмонлардан ҳам кенглик қилади", деган ибора бор. Унинг тафсирида баъзи олимлар Аршнинг кенг ва катталиги Еру осмонларни ўз ичига сиғдиргудек ҳажмда деб билса, баъзилар Еру осмонлар, уларнинг ичи ва ташқарисидаги барча нарсалардан хабардор бўлиш Аллоҳнинг илмидир, деб ҳисоблайди. Бу каби баҳслар Қуръондаги айрим оятлар мазмуни Муҳаммад (сав) ҳадисларида шархланмай қолдирилгани боис вужудга келган. Бундай ҳолатда тафсир ёзган олимлар ўзларининг ақл ва фикрлари доирасида изоҳ беришлари табиийдир.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил