Kurt Cobain
Курт Доналд Cобаин (талаффузи: Курт Доналд Кобейн; 1967-йил 20-феврал — тах. 1994-йил 5-апрел) Нирвана рок гуруҳининг асосчиси, солисти, гитарачиси ва қўшиқнависидир.
Курт Cобаин | |
|---|---|
![]() Cобаин МТВ Видео Мусиc Аwардс тақдирлаш маросимида ижро этмоқда (1992) | |
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди |
Курт Доналд Cобаин 20-феврал 1967-йил Абердеэн, Wашингтон, АҚШ |
| Вафоти |
тах. 5-апрел 1994-йил (27 ёшда) |
| Жанрлар | |
| Касби |
|
| Фаолият йиллари | 1982—1994 |
| Лейбллар | |
| Гуруҳлари | Нирвана |
| Фуқаролиги |
|
| Турмуш ўртоғи |
Cоуртней Лове (турм. 1992) |
| Болалари | Франcес Беан Cобаин |
| Имзоси | |
|
| |
Ҳаёти
Cобаин 1967-йилнинг 20-февралида Вашингтон штатининг Абердеэн шаҳрида туғилган[1]. Ота-онаси ажрашган бўлгани учун болалик чоғларини қариндошлариникида ўтказган. Йнгwиэ Малмстеэнни гитара чалишини ёқтирар эди. Шу сабабдан биринчи гитарасини 14 ёшлигида, амакисидан бир велосипед ўрнига олди. Коллежда ўқиётган даврларида одам анатомияси ва адабиётга қизиқар эди. Кўп вақтини кутубхоналарда китоблардаги шеърларни ёдлаш билан ўтказар эди. У ерда Нирвананинг баъзи қўшиқларини ёзади.
Cобаин коллеждалигида наркотик билан танишади. Организми мариҳуанага ўрганиб қолади. 1980-йилда наркотикларнинг одамларга қанчалик ёмон таъсир қилганини кўриб, ташламоқчи бўлади, бироқ ташлай олмади. Энди наркотик унинг ҳаётини бир парчасига айланди ва келажакда бу албатта унга ўз таъсирини ўтказади.
Электрогитара олган кунидан бошлаб дўстлари билан гуруҳ қурмоқчи бўлади. „Нирвана“ни ташкил қилишдан олдин шаҳарма-шаҳар саёҳат қилиб ижод қилар эди. Кейинчалик коллежда панк-рок мусиқаси мухлиси Крист Новоселиc билан танишади. Бир неча йилдан кейин улар гуруҳ қурадилар.
Бир неча йил бир қанча барабанчи алиштирдилар. Кейин ниҳоят Чад Чаннингни қўшилиши билан Нирвана гуруҳи ташкил қилинади. Биринчи албомлари „Блеач“ни 1989-йил чиқарадилар. Курт Чаннингни барабан чалишини ёқтирмайди ва оз вақт ўтгандан кейин Чаднинг ўрнига Даве Гроҳл келади. Неверминд албоми чиққан 1991-йил гуруҳнинг энг мувафаққиятли йилларидан бири эди. Албомдаги „Смеллс Лике Теэн Спирит“ бир қанча хит-парадда биринчи ўрин олди.
1992-йил Cоуртней Лове билан турмуш қуради ва ўша йили қизи, Франcес Беан Cобаин туғилади. 1993- ва 1994-йиллар Куртнинг машҳурлик чўққисига эришган йиллар бўлади. Бу Машҳурлик Куртга унча ёқмас эди.
1994-йил апрел ойида кўп дозада наркотик қабул қилиб, ўзини ўлдирган Курт, ўлганидан кейин жуда кўп сўроқ белгилари қолдиради. Cобаин наркоман эканлигини ҳамма билса-да, ўлимидан кейин бир қанча назариялар пайдо бўлади.
Бу теориялардан биттаси, Cобаиннинг қонида бир одамни ўлдиришга етадиган, жуда котта дозада героин топилганлигидир. Cобаин ўлдирадиган дозадан 3-мартта кўп героин қабул қилади ва тўппонча билан оғзидан отилган ҳолда топилади. Бу ваҳшийликларни ўзига қилиши мумкин эмас эди. Ўлимидан олдин ёзиб қолдирган хатнинг охирида Cоуртнейнинг ёзувлари ҳам бор эди. Бу мавзу ҳализгача очиқлана олмади.
Cобаин, гуруҳни ижодини тушунмасдан унга мухлислик қилган мухлислардан жаҳли чиқар эди. Энг ёмон ҳодисалардан биттаси, икки эркак Нирвананинг „Поллй“ қўшиғини куйлаб бир ёш аёлни зўрлаганликлари эди. Cобаин бу ҳодисага ўз қаршилигини қуйидагича изоҳлади: „Ўтган йили бир ёш қиз, „Поллй“ номли қўшиғимизни куйлаётган икки сперма ва тухум исрофчилари тарафидан зўрланди. Мухлисларимизни орасида шунақа планктонлар борлигини билиб яшаш мен учун жуда қийин“.
Ўлими ҳақидаги назариялар
- Курт Cобаиннинг қонида топилган героин, битта инсонни ўлдиришга етадиган героин миқдоридан уч баравар кўп эди. Бунақа катта миқдорда героин қабул қилган инсон ўзини отиши мумкин эмас. Cобаин анча вақтдан бери героин қабул қилар эди, унинг организми бунга ўрганган деган очиқламалар ҳам бўлди. Лекин инсон организми бундай катта миқдорга ўргана олмайди. Героин ҳаммага бир хил таъсир қиладиган модда.
- Cобаинни атрофидаги жисмлар ва у ўзини отган тўппончада унинг бармоқ излари йўқ эди.
- Одамни ўлдирадиган миқдордаги героиндан 3 баробар кўп миқдорда героин қабул қилиб, шундай ҳам ўлишини билган одам нима учун ўзини оцин?
- Энг асосий воқеалардан бири Курт ўлганидан кейин унинг кредит картасининг топилмаганлиги. Курт ўлдирилганидан 2 соат кейин унинг кредит картасидан номаълум одамлар гул юбормоқчи бўлибдилар. Карт кимларнинг қўлига қандай қилиб тушиб қолган эди?
- Ўлишидан олдин ёзган хатининг охирги 4-5 қатори ва хатнинг бошидаги 'Боддаҳ' (Cобаиннинг болалигида ўзи тўқиб чиқарган хаёлий дўсти) сўзи бошқа қўл тарафидан ёзилганлиги. Охирида бошқа қўл тарафидан ёзилган Илтимос Cоуртней, давом эт, Франcес учун. Ҳаёт менсиз янада осонроқ бўлади. Сени севаман. Сени севаман ёзувлари бўлмаса, хат ўлим хатидан кўра мусиқий кариера билан хайрлашув ҳатига ўхшайди.
- Америкалик полйграм мутахассиси Элдон Ҳокега Cоуртней, Куртни ўлдириши учун 50 минг доллар таклиф қилгани ҳақида 'Курт & Cоуртней' ҳужжатли филмида гапиради. Гапирганидан 8 кундан кейин поезд ҳалокатида ўлади. Буларнинг ҳаммаси жуда шубҳали.
Манбалар
- ↑ Cросс, Чарлес. Cобаин Унсеэн. Литтле, Броwн анд Cомпанй, 2008. ИСБН 978-0-316-03372-5.
Ҳаволалар
| Курт Cобаин ҳақида Википедиянинг қардош лойиҳаларида кўпроқ билиб олинг | |
| Маъно ва таржималари Викилуғатда | |
| Медиа файллар Викиомборда | |
| Таълим ресурслари Викиверситетда | |
| Хабарлар Викиянгиликларда | |
| Иқтибос, мақол ва маталлар Викииқтибосда | |
| Асарлар матнлари Викиманбада | |
| Китоб ва дарсликлар Викикитобда | |
- Курт Cобаин дискографияси Дисcогсда
- Курт Cобаин ИМДбда
