Kurt Georg Kiesinger
Курт Георг Киэсингер (талаффузи: Курт Георг Кизингер; 1904-йил 6-апрел, Албштад — 1988-йил 9-март, Тüбинген) — немис сиёсатчиси, "катта коалиция" раҳбари ва 1966-йилдан 1969-йилгача Германиянинг учинчи федерал канслери бўлган. 1958—1966-йилларда Баден-Вюртемберг вазир-президенти. 1967-йил майдан 1971-йил октабргача Христиан-демократик иттифоқи раиси.
| Курт Георг Киэсингер | |
|---|---|
|
| |
|
Мансаб даври 1-декабр 1966-йил – 20-октабр 1969-йил | |
| Президент |
Генрих Любке Густав Ҳайнеманн |
| Ўтмишдоши | Людвиг Эрхард |
| Вориси | Вилли Брандт |
| Вице-канслер | Вилли Брандт |
|
Мансаб даври 17-декабр 1958-йил – 16-декабр 1966-йил | |
| Ўтмишдоши | Гебхард Мюллер |
| Вориси | Ҳанс Филбингер |
| ХДИ Лидери | |
|
Мансаб даври 23-май 1967-йил – 5-октабр 1971-йил | |
| Ўтмишдоши | Людвиг Эрхард |
| Вориси | Райнер Барзел |
| Бош котиб | Бруно Хек |
| Бундесрат Раиси | |
|
Мансаб даври 1-наябр 1962-йил – 31-октабр 1963-йил | |
| Ўтмишдоши | Ҳанс Эхард |
| Вориси | Георг Дидерихс |
| Баден-Вюртемберг Бундестаги депутати | |
|
Мансаб даври 14-декабр 1976-йил – 4-ноябр 1980-йил | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
6-апрел 1904-йил Албстадт, Эбинген, Вюрттенберг, Германия империяси |
| Вафоти |
9-март 1988-йил (83 ёшда) Тюбинген, Баден-Вюртемберг, Ғарбий Германия |
| Миллати | немис |
| Сиёсий партияси |
1)НСДАП (1933 — 1945) 2)ХДИ (1948 — 1988) |
| Турмуш ўртоғи |
Мариэ-Луисе Счнеидер (турм. 1932) |
| Болалари | 2 |
| Таълим | Тюбинген Университети, Фридрих Вилгелм Университети |
| Касби | ҳуқуқшунос |
| Дини | католик |
| Мукофотлари |
|
| Дафн этилган жойи | Тюбинген шаҳар қабристони |
| Имзоси |
|
Ҳаёти
Курт Георг Киэсингер 1904-йилда Вюртембергнинг кичик Эбинген шаҳрида (ҳозирги Албстадт тумани) ишчи оиласида туғилган. Ёшлигида у шеър ёзган, ҳатто кичик тўплам ҳам нашр этган. Тюбинген университетида педагогика, фалсафа ва адабиётни ўрганган. У Берлин университетида юридик фанлар бўйича имтиҳонларни топшириб, ўқишни тамомлаган.
1933-йилдан бошлаб МСИНП (НСДАП) аъзоси[1]. Киэсингер (яхши маърузачи) Учинчи Рейхнинг тарғибот вазирлигида ишлаган[2]. Кейинчалик, буни кўпчилик уни юзига солган[3]. Тарғибот вазирлигидан Ташқи ишлар вазирлигига ўтди. 1944-йилда РХСА архивидан топилган хабарчада унинг ҳамкасблари Киэсингер „яҳудийларга қарши сиёсатни қатъий равишда тўхтатишга ҳаракат қилади“ деб ёзишган[4].
Уруш тугагандан сўнг, бўлажак канслер америкаликлар томонидан мажбуран ушлаб турилган. У лагерда 18 ой ўтирган ва денасификациядан ўтган сифатида озод қилинган. 1948-йилда Киэсингер ХДИга (CДУ) қўшилди ва бир йилдан сўнг илк Бундестагнинг аъзоси бўлди. Унинг номзоди ҳам фраксия раиси лавозимига, ҳам Аденауэр ҳукумати учун илгари сурилган, бироқ у ўта олмади. Улар уни зўр нотиқ сифатида кўришарди. Журналистлардан бири унга нисбатан „кумуш тил подшоҳи“ тахаллусни ҳам ишлатган.
1958-йилда Киэсингер Баден-Вюртемберг бош вазири бўлди. 1962-йил 1-ноябрдан 1963-йил 31-октабргача — Бундесрат раиси бўлди. Аденауэр ва Эрхард каби йирик сиёсий арбоблардан кейингиўринда турарди. Журналистлардан бири таъкидлаганидек, Киэсингернинг заиф томонларидан бири унинг кучсизлиги эди.
Катта коалиция канслери
1966-йил охирида Германия Федератив Республикаси бюджетида тартибли дефицтит топилди. Канслер Эрхард солиқларни оширишни таклиф қилди. Ҳукумат коалициясидаги ҳамкор — Эркин демократик партия (ЭДП) бунга кескин қарши чиқди. Парламентда мутлақ кўпчиликка эга бўлмаган CДУ/CСУ ўзларига янги ҳамкорлар излай бошлади. Кутилмаганда, мухолифатчилар, социал-демократлар ҳукумат таркибига киришга рози бўлишди, лекин улар битта шарт қўйдилар: Эрхард канслер бўлмаслиги керак эди. Уларнинг Аденауэр-Эрхард ҳукуматлари сиёсатига қарши сўнгги шиддатли мунозаралари ҳали ҳам уларнинг эсида эди. Ташқи сиёсат соҳасида ҳам позицияларнинг яқинлашуви кузатилди. „Катта коалиция“ тузишга йўл очиқ эди. Христиан демократлар канслерликка мақбул номзод топишлари керак эди. Уларнинг нигоҳи Баден-Вюртемберг бош вазири — Киэсингерга қаратилган эди. У икки томон учун ҳам мос эди, бироқ салбий томонлари ҳам бор эди. Унинг Нацистлар билан боғлиқ бўлган ўтмиши ҳали унутилмаган эди.
1968-йилда чап қанот фаоли Беата Кларсфелд Ғарбий Берлиндаги ХДИ қурултойи чоғида федерал канслерга ошкора тарсаки туширди ва уни нацист деб атади. Киэсингер ёноқларини ушлаб, деярли йиғлаб, индамай саҳнани тарк этди ва ўлимиги қадар бу ҳодисани изоҳламади. (Беате Кларсфелд бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди ва ушбу жазо 4 ойлик шартли қамоқ жазосига алмаштирилди).

Ўтган йиллар давомида тўғри йўлга қўйилган ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий тизимлар ишлаб чиқаришнинг ўсиши ва одамларнинг турмуш даражасини таъминланишига сабаб бўлди. Иқтисодиёт вазирлари Карл Шиллер (ГСДП) ва молия вазирлари Франс Жозеф Страусс (ХСИ) молиявий қийинчиликларни тезда ҳал қилишди. Валюта захиралари ўсди. Кўпгина давлатлар доллардан узоқлашиб, ўз валюталарини Германия маркасига боғлашни бошладилар. Уни Ғарбий Европа давлатларининг келажакдаги интеграциялашган пул тизимининг асоси сифатида кўра бошлашди. Саноат аввалги йиллардагидек жадал ривожланмади, бироқ ички манбалар ва хориждан инвестициялар доимий ва барқарор равишда кириб борарди. Ишсизлик даражаси пастлигича қолди. Ишини йўқотганлар учун имтиёзлар етарли даражада юқори бўлиб, уларга хотиржамлик билан янги иш излаш имконини берди. Югославия, Туркия ва Африканинг бир қатор давлатларидан мамлакатга келувчи „меҳмон ишчилар“ оқими кўпайди. Улар, одатда, немислар ишлашни истамаган жойларда ишлатилган. Ва улар маҳаллий ишчиларга қараганда камроқ маош олардилар. Шунга қарамай, чет элликлар бундан қониқишарди. Улар ўз ватанларидагидан кўра кўпроқ пул топишди ва икки-уч йил ишлагандан сўнг ватанларига эски бироқ ўзлариники бўлган машиналарда қайтишарди. Кўпчилик умуман кетишни хоҳламади ва малакасиз ва обрўсиз ишлардан қилишдан уялмасдан узоқ вақт давомида ўз ўрнини топишга ҳаракат қилдилар. Германияда уй-жой муаммоси анча олдин ҳал қилинган эди. Интеллектуал меҳнат билан шуғулланадиган одамларнинг даромадлари уларга кенг квартираларда ёки коттежларда яшашга имкон берарди. Ишчилар жуда қулай ижтимоий (арзон нархда сотилган) квартираларни сотиб олдилар ва кўпчилик ўз уйларини (ҳовли) сотиб олди. Киэсингер ҳукуматининг ташқи сиёсатида баъзи янги лаҳзалар юзага келди, аммо канслер туфайли эмас, балки ҳукуматга вице-канслер ва ташқи ишлар вазири сифатида кириб келган социал-демократлар лидери Вилли Брандт ғоялар туфайли. В. Брандт таъсирида Бонн Европа ишларига, Европа иқтисодий ҳамжамиятини мустаҳкамлашга эътибор қарата бошлади. „Шарқ сиёсати“да ҳам янгилик юз берди. В.Брандт Бундестагда, биринчи навбатда Совет Иттифоқи билан муносабатларни яхшилашни, иккинчи навбатда эса иттифоқчилар билан муносабатларни нормаллаштиришни эълон қилди. Бироқ „Шарқ сиёсати“да аниқ қадам ташланмади. Бунга 1968-йил август ойида Совет қўшинларининг Чехословакияга бостириб кириши тўсқинлик қилди. CДУ/CСУ реаксияси кескин салбий бўлиб, социал-демократлар ушбу босқинни қораладилар, аммо маълум бир вазминликни ҳам кўрсатдилар. В. Бранд ва унинг ҳамкасблари „Шарқ сиёсати“ни ГФР учун ниҳоятда муҳим деб ҳисоблашар ва уни боши берк кўчага кириб қолишини хоҳламадилар. Савдо ва саноат доиралари ҳам совет шериклари билан алоқаларини тўхтатмадилар. 1960-йилларнинг охирига келиб Ғарбий Германия Совет Иттифоқи ва капиталистик мамлакатлар ўртасидаги савдода биринчи ўринга чиқиб олди.

Навбатдаги парламент сайловлари яқинлашиб қолган эди. Христиан демократлар „Киэсингер билан 70-йилларда ишонч билан“ кампания дастурини нашр этдилар. Канслер, агар CДУ/CСУ Бундестагда мутлақ кўпчилик овозга эга бўлмаса, „катта коалиция“ни давом эттириш нияти ҳақида гапирди. Социал-демократлар коалиция ҳақида сукут сақладилар ва халқаро кескинликдаги пасайиш сиёсатини кучайтиришга ваъда бериб, фаол кампания олиб бордилар. Овоз бериш натижалари қуйидагича бўлди: CДУ/CСУ 46,1 %, СДП эса — бироз камроқ овоз олди. Эркин Демократик партия 5 фоизлик тўсиқдан зўрға ўтди. Вилли Брандт ва эркин демократлар етакчиси Валтер Шеэл сайловлардан сўнг биргаликда Бундестагда кўпчилик о;ринни қўлга киритган ўз партиялари канслер В. Брандт бошчилигида ҳукумат тузиш ниятида эканликларини эълон қилдилар. „Катта коалиция“ даври тугади. 20 йил давомида ҳокимиятда бўлган христиан демократлар мухолифатга ўтдилар, ҳокимият СПД ва ФДП коалицияси қўлига ўтди.
Киэсингер 1971-йил октабргача ХДИ раиси ва 1980-йилгача Бундестаг депутати бўлиб қолди.
Вафоти
У 1988-йилда вафот этди.
Мукофотлар
Германия мукофотлари
| Мамлакат | Сана | Мукофот | Қайдлар | |
|---|---|---|---|---|
| Андоза:Cоунтрй дата Германия | 1960-йил | Катта хоч кавалери 1-даражали махсус ижрода | Германия Федератив Республикаси олдидаги хизматлари учун ордени | |
| 1956—1960-йиллар | Катта хоч кавалери Юлдузли ва тасмали | |||
| 1975-йил | Баден-Вюртемберг олдидаги хизматлари учун ордени кавалери | |||
Хорижий давлатларнинг мукофотлари
| Мамлакат | Сана | Мукофот | Қайдлар | |
|---|---|---|---|---|
| Андоза:Cоунтрй дата Италия | 1957-йил 18-ноябр | Италия Республикасининг „Буюк хизматлари учун“ ордени кавалери | ||
| Андоза:Cоунтрй дата Испания | 1964-йил | Католик Изабелла ордени кавалери | ||
| Андоза:Cоунтрй дата Исландия | 1968-йил | Исландия лочини ордени кавалери | ||
| Андоза:Cоунтрй дата Испания | 1968-йил 28-октабр | Буюк Карлос ИИИ ордени кавалери | ||
Галлирея
| Киэсингер, Лйндон Жоҳнсон, Деан Руск ва Wиллй Брандт, 1967-йилда. | Канслер Курт Киэсингер ва АҚШ Президенти Ричард Нихон, Ғарбий Германия, 1964-йил. | Курт Георг Киэсингер портрети (1976), Берлин канслер галлиреяси |
Манбалар
- ↑ Курт Георг Киэсингер
- ↑ Браунбуч, чаптер „Дипломатен Риббентропс“, 3рд Волуме, Берлин, ГДР 1968, ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20101120003249/ҳттп://браунбуч.де/8-01.штмл
- ↑ Трансcрипт оф орал ҳисторй интервиэw (Wайбаcк Мачине сайтида 28-декабр 2016-йил санасида архивланган), Капител аус: Беате Кларсфелд: Wҳеревер тҳей май бе, 1972, Сеите 26-35.
- ↑ Жüрген Клöcклер: Аусландспропаганда унд Ҳолоcауст. Курт Георг Киэсингер им Аусwäртиген Амт 1940—1945. Ин: Гüнтер Бучстаб, Пҳилипп Гассерт, Петер Тҳаддäус Ланг (Ҳрсг.): Курт Георг Киэсингер 1904—1988. Вон Эбинген инс Канзлерамт. Фреибург им Бреисгау/ Басел/ Wиэн 2005, С. 201—227, ҳиэр С. 216ф.
Адабиётлар
- Нотиқлик қироли Курт Георг Киэсингер // Патрушев А.И. Германия канслери Бисмаркдан Меркелгача. — М.: Москва университети нашриёти, 2009.
Викиомборда „22Курт Георг Киэсингер“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.

