Курт Жара (1950-йил 14-октябрда туғилган) — австриялик футбол мураббийи ва ярим ҳимоячи сифатида клубларда ва Австрия миллий терма жамоасида ўйнаган собиқ профессионал футболчи.

Курт Жара
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1950-йил 14-октябр (1950-10-14) (76 ёш)
Таваллуд жойи Иннсбруcк, Австрия
Бўйи 1.77м
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1968–1971 ФC Wаcкер Иннсбруcк 58 (19)
1971–1973 ССW Иннсбруcк 56 (21)
1973–1975 Валенcиа 57 (11)
1975–1980 МСВ Дуисбург 160 (23)
1980–1981 Счалке 04 31 (2)
1981–1985 Грасшопперс 111 (24)
Миллий терма жамоа
1971–1985 Австрия 59 (14)
Бошқарган клублари
1986–1988 Грасшопперс
1988–1991 Ст. Галлен
1991–1994 ФC Зüрич
1994–1995 ВфБ Мöдлинг
1996–1997 АО Хантҳи
1997–1998 АПОЭЛ Ниcосиа
1999–2001 ФC Тирол Иннсбруcк
2001–2003 Ҳамбургер СВ
2004–2005 1. ФC Каисерслаутерн
2005–2006 Ред Булл Салзбург
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик карераси

Клубдаги карераси

Иннсбрукда таваллуд топган Жара ўзининг илк профессионал фаолиятини маҳаллий "Wаcкер Иннсбруcк" жамоасида бошлаган, кейинчалик унга турли клублар қизиқиш билдира бошлаган ва 1973-йилда Испаниянинг "Валенсия CФ" жамоасига ўтган. Кейинчалик Ла Лигадаги икки мавсумидан сўнг у Германия Бундеслиганинг жамоаси МСВ Дуисбургдан таклиф олади ва Жара тез орада янги клубга бориб қўшилади. Янги клубда муваффақиятарга эриша бошлайди ва у ерда умумий беш мавсум[1] ўтказади. 1979-йилга келиб жамоаси билан УЭФА кубоги ярим финалига чиқади. ФC Счалке 04 билан Германияда яна бир мавсумидан сўнг, у Грасшоппер билан Швейсария Суперлигасида фаолиятини якунлади. Футболчи сифатида нафақага чиққандан сўнг дарҳол Грасшопперда мураббий бўлди.

Терма жамоадаги карераси

У Австрия терма жамоаси сафида 1971-йил июл ойида Сан-Паулуда Бразилияга қарши ўртоқлик учрашувида дебют қилган ва 1978-йилги ҳамда, 1982- йилги жаҳон чемпионатларида иштирок этган. У терма жамоада 59 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урган[2]. Унинг сўнгги терма жамоа сафидаги ўйини 1985-йил апрел ойида Венгрияга қарши Жаҳон чемпионати саралаш ўйини бўлган.

Мураббийлик карераси

Мураббий сифатида у ўтмишда Швейсариянинг "Грасшоппер", "Сент Галлен" ва "ФК Цюрих" клублари, Австриянинг "ВфБ Мöдлинг", "Ксанти", "АПОЭЛ", "Тирол Иннсбруcк", " Гамбургер СВ" ва "1.Кайзерслаутерн ФК" жамоаларини бошқарган. 2005-2006 йилги мавсумда у Ред Булл Салзбургини бошқарган.

Карера статистикаси

Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича кўриниш ва голлар
Клуб Мавсум Лига Кубок Европа Жами
Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
ФC Wаcкер Иннсбруcк 68–69
69–70
70–71
71–72
72–73
Жами
Валенсия 73–74 24 5
74–75 33 6
Жами
Дуисбург 75–76 31 4
76–77 34 7
77–78 30 4
78–79 34 4
79–80 31 4
Жами 160 23
Счалке 04 80–81 31 2
Грасшопперс 81–82
82–83
83–84
84–85
Жами
Карера жами

Ютуқлар

Ўйинчи сифатида

  • Австрия Футбол Бундеслигаси : 1970–71, 1971–72, 1972–73
  • Австрия кубоги : 1969–70, 1972–73
  • Швейсария Суперлигаси : 1981–82, 1982–83, 1983–84
  • Швейсария кубоги : 1982–83

Мураббий сифатида

Грасшопперс

  • Швейсария кубоги : 1987–88

Ҳамбургер СВ

  • ДФЛ-Лигапокал : 2003 [3]

Манбалар

  1. ↑ Арнҳолд. „Курт Жара - Матчес анд Гоалс ин Бундеслига“. РСССФ (2016-йил 9-июн). Қаралди: 2016-йил 17-июн.
  2. ↑ Стоккерманс. „Курт Жара - Интернатионал Аппеаранcес“. РСССФ (2016-йил 9-июн). Қаралди: 2016-йил 17-июн.
  3. ↑ „Лигапокал, 2003, Финале“. дфб.де. Қаралди: 2020-йил 5-ноябр.