Куртакланиш — вегетатив кўпайиш хилларидан бири. К.да ова организмда ҳосил бўлган куртак—ўсимтадан янги организм ривожланади. айрим халтачали замбуруғлар, бир қанча базидияли замбуруғлар, шунингдек, гулли ўсимликлар ва жигарсимон йўсинлар учун хос. Ҳайвонлар орасида К. орқали кўпайиш ғовактанлилар, бўшлиқичлилар, айрим инфузориялар, ҳалқали чувалчанглар, мшанклар, қанотжабралилар ва қобиқлилар учун хос. Ҳайвонларда К. ташқи ва ички бўлади. Ташқи К. париетал (куртак ова организм танасида ҳосил бўлади) ва бачки танали (куртаклар махсус бачки — ўсимталарда ҳосил бўлади) хилларга ажратилади (мас, айрим бўшлиқичлилар ва қобиқлиларда). Ички К.да янги индивид ова организм танасининг ичида, унинг ихтисослашган қисми ҳисобидан ҳосил бўлади. Ғовактанлиларнинг геммуласи, мшанкаларнинг статобласти ички К. орқали пайдо бўлади. Ҳимоя қобиғига эга бўлган куртаклар ноқулай шароит (қишки совуқ, қурғоқчилик)да ова организм нобуд бўлганида турнинг сақланиб қолишига имкон беради. Бир қанча ҳайвонларда К. ниҳоясига етмайди ва ёш организм ова организмдан ажралиб кетмаслиги туфайли колония ҳосил бўлади. Ова организмга ҳар хил омиллар (мас, кесиш, куйдириш) таъсир эттириб, сунъий К. пайдо қилиш мумкин. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил