Kushit xalqlari
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Кушит халқлари - Шарқий Аф рикада яшовчи халқлар. Умумий сони 30 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Таркибига оромо, сомали, бежа (бедавир), афар, данакил ва сахо, агав, сидамо, буржи, каффа, олито, гимирра, ираку, горова, рендилле, габбра, консо, гонга ва бошқа халқ ва элатлар киради. Эфиопия аҳолисининг 50% ни ташкил қилади (оромо ва бошқа 30 дан ортиқ этнослар). Шунингдек, Шимолий Танзания, Шимолий Уганда, Сомали, Судан ва Миср Араб республикаси (Қизил денгиз бўйлари)да ҳам яшайдилар. Сомхом тил оиласининг кушит тил гуруҳида сўзлашадилар. Негроид ирқига мансуб. Диндорлари — сунний мусулмонлар, христианлар (католиклар, лютеранлар) ҳам бор. Кушит халқлари кўчманчи, ярим кўчманчи чорвачилик (туя, куй, эчки, қорамол), дарё бўйларида яшовчилар деҳқончилик (пахта, тариқ, шоли ва бошқалар), денгиз бўйларида яшовчилар балиқ овлаш ва ҳоказо билан шуғулланадилар.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |