Куско — Перунинг жанубий қисмидаги шаҳар, Пува ясситоғлигида, 3400 м баландликда. Куско департаментининг маъмурий маркази. Аҳолиси 291 минг киши (2000). Темир йўл стансияси. Куско раёнининг савдо маркази. Тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган. Куско кечуа индейсларининг муҳим маданий маркази. Миллий университет (1692), Мусиқа мактаби, Вафис санъат мактаби, кутубхона, музейлар, жумладан, Миллий университетнинг Археология институти ва музейи бор. Қадимги инклар давлатининг пойтахти (ХИИ-ХИИИ асрларда асос солинган) бўлган. Сарой ва соборлар, монастирлар, черковларнинг қолдиқлари сақланган. Туризм маркази.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил