Кускоквим, Кускокиум — Аласка ғарбидаги дарё. Ўз. 1300 км, ҳав-засининг майдони 123 минг км². Аляска тизмаси ён багирларидан бошланади, остоналар ҳосил қилиб Кускоквим тоғларини кесиб ўтади. Беринг денгизининг Кускоквим қўлтиғига қуйилади. Ўртача сув сарфи 1840 м³/сек. Деярли ярим йил муз билан қопланади. Қуйилиш жойидан 800 км масофада кичик кемалар қатнайди.[1]

Кускоквим


Жойлашуви
Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил