Kusto Jak Iv
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
КУСТО (Cоустеау) Жак Ив (1910.11.6, Сен-Андре-де-Кюбзак, Франсиянинг Бордо вилояти — 1997) — франсуз океанографи, сайёҳ. Сув остида техник воситалар ёрдамида тадқиқотлар олиб бориш ва кинога олишни бошлаб берувчилардан. Ёшлигида оиласи билан АҚШда яшаган. Франсияга қайтгач, Миллий олий ҳарбий-денгиз мактабини тугатган. 1933-йил дан ҳарбий кемада, кейинроқ ҳарбийденгиз авиациясида хизматини ўтаган. 1942-йил К. сув ости жониворлари ҳақида филм яратувчи компанияга асос солади. 1952-йилдан тадқиқотлар олиб борувчи "Калипсо", 1985-йилдан "Алкиова" кемаларига раҳбарлик қилган. 1954-йил шу кемада К. Қизил денгиз ва Ҳинд океанига, Сейшел о.ларига жўнаб кетади. Ватижада кино сохдсида юксак мукофотларга сазовор бўлган "Кусто гуруҳи саргузаштлари", "Сокинлик дунёси" каби кўп серияли филмлар яратилди. Акваланг (Э. Ганян билан бирга), сув ости уйи, "шўнғувчи ликопча" аппаратини ихтиро қилган. 1957-йилдан Мовакодаги Океанография музейи директори. Оммабоп китоблар ва филмлар муаллифи.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |