Кутуби ситта[1] (арабча: الْكُتُبُ السِّتَّة‎‎ ал-кутубу с-ситта - олти китоб) ёки Сиҳоҳи ситта (арабча: الصِّحَاحُ السِّتَّة‎‎ аṣ-ṣиḥāḥу с-ситта) – Ислом оламида тасниф этилган ишончли ҳадис китобларига ишлатилган атама. Улар Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг „Саҳиҳ“лари, Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можанинг „Сунан“лари. Ба’зи олимлар оз бўлсада, заиф ҳадисларни ҳам ўз ичига олгани учун Ибн Можанинг „Сунан“и ўрнига Имом Моликнинг „Муватто“сини ёки Доримийнинг „Сунан“ини олтинчи китоб деб билишади. Бухорий ва Муслимнинг „Саҳиҳ“лари улар ҳаётлик чоғларидаёқ катта шуҳрат қозонган, уларга Абу Довуд, Термизий ва Насоийнинг „Сунан“лари қўшилиб „Усули хамса“ (Беш асосий китоб) деган баҳога сазовор бўлган. Улар қаторига кейинроқ ва Ибн Можанинг „Сунан“и қўшилган[1].

Аҳамияти

Сунний мусулмонлар олтита асосий ҳадислар тўпламини ўзларининг энг муҳимлари деб билишади.[2]

  1. Саҳиҳи Бухорий, Имом Бухорий тўплаган. 7,275 ҳадисни бирлаштирган.[3]
  2. Саҳиҳи Муслим, Муслим ибн Ҳажжож тўплаган. 9,200 ҳадисни бирлаштирган.[4]
  3. Сунани Абу Довуд, Сижистоний тўплаган. 4,800 ҳадисни бирлаштирган.
  4. Саҳиҳи Термизий, Термизий Абу Исо тўплаган. 3 956 ҳадисни бирлаштирган.
  5. Сунан ал-Суғро, Насаий тўплаган. 5 270 ҳадисни тўплаган.
  6. Икки киши:

Ибн Ҳажарнинг таъкидлашича, уларнинг иккаласи ҳам саҳиҳ деб аталади, агар такрорий ҳисобланмаса, тахминан етти мингта ҳадис мавжуд.[6]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 266.
  2. ↑ „Вариоус Иссуэс Абоут Ҳадитҳс“. Абc.се. 2012-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 26-июн.
  3. ↑ Муқаддимаҳ Ибн ал-Салаҳ, пг. 160-9 Дар ал-Ма’аариф эдитион
  4. ↑ Тҳе нумбер оф аутҳентиc ҳадитҳс (Арабиc), Муҳаммад Амин, ретриэвед 22-май 2006-йил
  5. ↑ „ар:مركز درّاس بن إسماعيل لتقريب العقيدة والمذهب والسلوك“. 12-май 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-май 2014-йил.(Wайбаcк Мачине сайтида 2014-05-12 санасида архивланган)
  6. ↑ Ибн Ҳажар ал-'Асқалани. ал-Нукат 'Ала Китаб ибн ал-Салаҳ, 2нд, Мактабаҳ ал-Фурқан, 2003 — 153-бет. 

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1. 

Ҳаволалар