Kutubxona
Бу мақола викилаштирилиши керак. |

Кутубхона (арабча: кутуб - "китоблар", форсча: хона - "уй") – ахборот йиғиладиган жой ҳисобланади. Бунда ахборот китоб, газета, журнал, видео- ва аудио тасма, оптик диск ва ҳоказо шаклларида бўлиши мумкин. Кутубхоналар ташкилот (жамоат) ёки жисмоний шахс (шахсий кутубхона) томонидан ташкил этилиш ҳуқуқига эга.
Кутубхона — босма ва айрим қўлёзма асарлардан оммавий фойдаланишни таъминловчи маданий-маърифий ва илмий муассаса; мунтазам равишда босма асарлар тўплаш, сақлаш, тарғиб қилиш ва китобхонларга етказиш, шунингдек, ахборот-библиография ишлари билан шуғулланади, омманинг маданий савиясини оширишда фаолл хизмат қилади. Китобхонларга хизмат кўрсатиш кутубхоначининг асосий фаолияти бўлиб, қолган барча фаолиятлар (китоб фондини буклаш ва уни ташкил этиш, фонд мазмунини ёритиш, уни китобхонларга етказиш кабилар) асосий фаолият учун хизмат қилади. Китобхонларга хизмат кўрсатишнинг асосий мақсади уларни ахборот ва адабиётга бўлган талабларини имкон борича тўлиқ қондириш ва адабиёт танлашларига ёрдам беришдан иборат. Ҳар бир кутубхоналар ўз турига кўра китобхонларни табақаларга бўлиб, алоҳида китобхонлар гуруҳларига ажратган ҳолда хизмат кўрсатишни ташкил қилади. Адабиётлар тарғиботининг барча шакл ва усуллари китобхонлар талабини имкон қадар тўлиқ ва тезкорлик билан қондиришга қаратилади.
Ёзувнинг пайдо бўлиши ва ҳужжатли манбаларни, айниқса, қўлёзма ва кейинчалик босма китобларнинг кўпайиши кутубхоналарнинг юзага келиши ва ривожланишига шароит яратди. Кутубхоналар ёзма ёдгорликларни сақловчи хазина сифатида жуда қадимда пайдо бўлган. Милоддан аввалги 2-минг йилликда сопол битиклари сақланган кутубхоналар бўлган. Милоддан аввалги ВИИ аср ўрталарида Шарқдаги кўп саройларда, қадимги Миср ва Рим ибодатхоналари қошида кутубхоналар бўлган. Қадимги даврдаги кутубхоналардан энг машҳури Александрия (Искандария) кутубхонасидир.
Ғарбий Европада илк ўрта асрларда монастр ва ибодатхоналар қошида кутубхоналар ташкил этилган. Китоб босишнинг ихтиро қилиниши кутубхоналар ривожланишида янги даврни бошлаб берди. Сарбонна, Гейделберг университетлари қошида, шунингдек, Ватикан кутубхоналари, Париждаги Қироллик кутубхоналари каби кутубхоналар пайдо бўла бошлади.
Ўзбекистон ҳудудида милоддан аввалги 1-минг йилликнинг сўнгги асрларида дастлабки кутубхоналар пайдо бўлган. Дастлабки кутубхоналар ҳукмдорлар саройларида ва ибодатхоналарда ташкил этила бошланган. Турон халқлари Миср, Эрон, Юнон ва уларга қўшни бўлган халқлар билан яқин алоқалар ўрнатган, ўша даврлардаги мавжуд қўлёзмалар билан ҳам таниш бўлган. Ўзбекистон халқларининг қад. ёзма ёдгорликлари сақланмаган. Берунийнинг хабар беришича, китоб хазиналари ва уларни сақловчилар турли истило'лар даври (ВИИ—ИХ асрлар) да йўқ қилиб юборилган. ИХ—Х асрларда Ўрта Осиёда фан ва маданият ривожланди. Бухоро, Самарқанд, Марв, Урганч ва бошқа йирик шаҳарлар ҳукмдорлари саройларида кутубхоналар барпо этилди. Айниқса, Бухорода кўп кутубхоналар мавжуд бўлгани ҳақида маълумотлар бор. Улардан энг машҳури, энг бой ва йириги Сомонийлар сулолавий кутубхонаси эди. Мадраса ва масжидлар қошида ҳам кутубхоналар бўлган. Мўғуллар истилоси арафасида Марв шаҳрида 10 та йирик кутубхоналар бўлганлиги ҳақида маълумотлар бор. ХИИИ асрда Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Балх ва бошқа шаҳарлар маданият марказлари, олимлар тўпланадиган жой бўлиб, уларда йирик кутубхоналар мавжуд эди.
ХИВ асрнинг 2-ярмидан Ўрта Осиёда маданий ҳаётнинг янгидан юксалиши кутубхоналарнинг қайта тикланишида ҳам намоён бўлди. ХИВ аср охирида Шайх Муҳаммад Порсо умум учун очган маскан вақф кутубхонаси тарзида ХИХ аср 40-йилларигача фаолият кўрсатган. Бухоро, Самарқанд, Қарши, Хива ва бошқа шаҳарлардаги катта мадрасаларда кутубхоналар бўлган, уларнинг фондлари мадрасанинг қад. ва нуфузига қараб турлича бўлган. Баъзи тарихий манбаларда қайд этилишича, Беруний, Ибн Сино, Фирдавсий, Замахшарий, Умар Хайём кабиларнинг шахсий кутубхоналари, Алишер Навоийнинг қимматбаҳо қўлёзмаларга бой йирик кутубхонаси, Абдураҳмон Жомийнинг шахсий кутубхонаси машҳур бўлган. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида Бухорода 3 та энг бой шахсий кутубхона бўлиб, улардан қози Муҳаммад Шариф Садр Зиёнинг кутубхонаси бизгача тўлиқ сақланиб қолган. ХХ аср бошларида маҳаллий ўзбек ва рус зиёлилари генерал Жўрабек, Дукчи Эшон номи билан машҳур Муҳаммадали халфа Собир ўғли, В. Л. Вяткин, врач Г. М. Семенов, Абдурауф Фитрат ва бошқаларнинг шахсий кутубхоналари бўлган.
ХХ аср 10—20-йиллари Туркистон ҳудудида 2 та халқ кутубхонаси, бир неча шаҳар кутубхоналари ва бошқа мавжуд бўлган. Маҳаллий аҳоли вакиллари миллий йўналишдаги 2 та кутубхона ва мадрасалар ҳузуридаги кутубхоналардан фойдаланган. Шу кутубхоналар ўз даврида давлат кутубхонасини ташкил этишда асосий негиз бўлиб хизмат қилди. Ҳозир оммавий, илмий ва махсус кутубхоналар тизими шаклланган ва фаолият кўрсатиб келмоқда.
ЎзРда кутубхонанинг оммавий, илмий ва махсус турлари бор. Оммавий кутубхоналар адабиётларни саралаш ва кенг китобхонлар оммасига етказиш, фаолиятида турли китобхонлар гуруҳларига мўлжалланган китобларни тарғиб қилиш ва ўқишни бошқаришда фаол ва таъсирчан усулларни қўллайди. Бу гуруҳга Ўзбекистон Маданият ишлари вазирлиги тизимидаги шаҳар ва қишлоқ кутубхоналари, касаба уюшмаларининг корхоналардаги кутубхоналари, клублар, маданият уйларидаги кутубхоналар киради.
Илмий ва махсус кутубхоналар фан, иқтисодиёт ва маданиятнинг турли тармоқларидаги олимлар ва мутахассисларга хизмат кўрсатади, шунингдек, олий ва махсус ўқув юртлари талабаларининг эҳтиёжларини қондиради. Илмий кутубхоналарга йирик давлат, академия, университет ва тармоқлар кутубхоналари; махсус кутубхоналарга техника кутубхоналари, муассасалар, илмий тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари ва ҳоказодаги кутубхоналар киради. Сақланаётган адабиётлар таркибига қараб кутубхонани универсал, кўп соҳали ва соҳа кутубхоналарига ажратиш мумкин. Кутубхоналар ўз навбатида, фаолияти, минтақавий даражасига, мансублигига қараб яна турларга бўлинади (миллий кутубхонаси, давлат кутубхонаси, вилоят кутубхонаси, ўсмирлар кутубхонаси, қишлоқ хўжалиги кутубхонаси ва бошқалар). Фан-техника тараққиёти шароитида алоҳида кутубхона китобхонларнинг талабларини қондиришга қодир эмас. Шунинг учун кутубхоналарни бирга фаолият кўрсатиш жараёни кузатилмоқда. Бу кутубхоналар тармоқларини марказлаштиришда намоён бўлмоқда.
Ҳар қандай кутубхонанинг асосий вазифаси китоб фондини жамлаш, жойлаштириш ҳамда китобхонларга хизмат қилишдан иборат. Китоб фондини жамлаш учун ушбу кутубхонага керакли нашрлар мунтазам кузатиб борилади, аниқланади ва уларни кутубхонага олиш кутубхона коллектори орқали амалга оширилади. Бундан ташқари, йирик кутубхоналар босма нашрларнинг тўлиқ ёки қисман назорат нусхасини олиш ҳуқуқига эга, шунингдек, улар учун мамлакат ичида ва чет мамлакатлардан китоблар сотиб олиш имкони яратилади. Китобхонларга хизмат кўрсатиш даражаси кутубхоналар фондини тўлиқ тўплашга бирмунча боғлиқ.
Китоб фондини тўғри ташкил қилиш (ҳисобга олиш, жойлаштириш, сақлаш ва китобхонга етказиш) китобхонга адабиётдан фойдаланишни, кутубхоначига эса китобхонга тез хизмат кўрсатишни, фондни ижтимоий мулк сифатида сақлашни таъминлайди.
Китобхонга хизмат кўрсатишнинг турли йўллари мавжуд: китобхонга абонемент, қироат хона ҳамда кўчма кутубхона орқали китоб бериш; айрим китобхон ва корхоналарга китоб танлашда ёрдам бериш; кутубхона каталоги тизими орқали китоб фондини ёритиш; турли хил ахборот-библиография қўлланмалари тузиш ва ҳоказо.
Замонавий илмий техника тараққиёти кутубхоналар ишини мураккаблаштирмоқда. Кўплаб босма асарларни ишлаб чиқаришнинг беқиёс даражада ўсиши кутубхоналар олдига кўп ҳажмдаги нашрларни танлаш, саралаш ва оқилона сақлаш, компютерлар воситасида излаб топиш ва тезда китобхонга етказиш масалаларини кўндаланг қўяди.
Кутубхоналар фаолияти шароитидаги ўзгаришлар аввалги сермеҳнат анъанавий кутубхоналар техникасини механизациялаш ва автоматлаштириш билан алмаштириш вазифасини долзарб қилиб қўймоқда. 50— 60-йиллардан кутубхоналарни техника билан таъминлаш бирмунча ўсди. Айрим кутубхоналарнинг ички жараёнлари (йирик кутубхоналарда кўп китобларни ҳаракатлантириш) конвеер ва кўтаргичлар ёрдамида амалга оширилади, китоб фондларидан бирга фойдаланишда замонавий услубларни қўллаш, энг янги техника (жумладан, ЭҲМ) дан фойдаланиш ва бошқа қўлланилмоқда. Янги кутубхона анжомлари жойлардан унумли фойдаланишни, кутубхоначи меҳнатининг унумдорлигини оширишни таъминламоқда, китобхонларни адабиётлар устида ишлашини енгиллаштиришга ёрдам бермоқда ҳамда ишлаб чиқариш эстетикаси талабларига тўлиқ жавоб беради.
Замонавий техника кутубхоначини қўл меҳнатидан озод этиб, уни асосий вазифаси — китобхонлар билан маданий тарбиявий ишлар олиб боришга кўпроқ вақт ажратишга имкон яратмоқда. Дунёдаги энг йирик кутубхоналар: АҚШнинг Конгресс кутубхонаси (Вашингтон), Британия кутубхонаси (Лондон); Франсия, Австрия, Швеция, Япония ва бошқа мамлакатларнинг миллий кутубхоналари, Россиядаги Россия давлат кутубхонаси (Москва), Россия миллий кутубхонаси (Санкт-Петербург) ва бошқа, Ўзбекистонда Ўзбекистон миллий кутубхонаси, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Асосий кутубхонаси, Ўзбекистон миллий университетининг Асосий кутубхонаси, "Турон" кутубхонаси ва бошқа
Адабиётлар
- Ўзбекистонда кутубхоначилик иши, Т., 1989; Қосимова О., Ўзбекистонда кутубхоначилик иши тарихи, Т., 1992; Охунжо-нов Э. О., Туркистонда Ўрта аср кутубхоначилик ва библиография ишлари мада-нияти, Т., 1994.
Мирали Махмудов[1].
Интернетдаги электрон кутубхоналар
- Зиёуз (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-12-12 санасида архивланган)
- ТуркЛиб (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-09-10 санасида архивланган)
- ЎзЛиб
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |