Kutyumlar
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Кутюмлар (фр. Cоутуме – урф-одат) – деб феодал Франсияда айрим шаҳарлар, округлар, провинсиялар ва бошқа ҳудудлардаги ҳақиқий урф-одатларига айтилади. Шимолий Франсияда (оддий ҳуқуқ мамлакати) Кутюмлар оғзаки анъаналарда мавжуд бўлган, у ерда урф-одатларнинг ҳеч қандай умумий юридик баёни ёзиб борилмаган. Тажрибали маҳаллий судлар шаҳарлар ва сенёрлар муносабатини тартибга солувчи грамоталар, қонун ҳуқуқини олган ва босқинчилик ҳуқуқидан ўзлаштирмалар эски Германия ҳуқуқининг аралашмасини ўзида Кутюмларни ифодалайди.
Франсиянинг жанубида умумий урф-одат сифатида соддалаштирилган Рим ҳуқуқи амал қиларди. у расмийлаштирилган маҳаллий урф-одатлар билан тўлдирилган. ХИИИ асрнинг биринчи ярмида урф-одатларнинг умумий тўплами вужудга келган. Улардан энг муҳимлари Нормандия улуғ урф-одатлари (1255-йил) Орлеаннинг урф-одатлари китобилари, Овер ва Анжунинг „Оқсуяк Людовикнинг тартиботи“ номи остида (1273-йил) ва Сенешал Ф. Де Бомануаор томонидан тузилган Бовезини урф-одатлари (1282-йил), (Бове округининг урф-одатлари ёзуви ва Франсиянинг айрим провинсиялари). Кўп сонли урф-одатлар асосида 1389-йилда „Франсия урф-одатларининг тўплами“ тузилган, аммо практукализм ҳуқуқи қолган ХВ асрда 60 га яқин провинсиал ва 300 Дан кўпроқ маҳаллий урф-одатлар амал қилган. Урф-одатларнинг узил-кесил бекор қилиниши 1804-йил Франсия ФК нинг кучга кириши натижасида ҳуқуқ сифатида амал қилган (Напалеон кодекси)[1].
Манбалар
- ↑ Манба:Юридик энсиклопедия. Юридик фанлари доктори. Профессор У Таджиханов. Шарқ нашриёти 2001.