Куйдирги — одам ва ҳайвонларда учрайдиган ўткир юқумли касаллик; зооноз касалликлар гуруҳига киради. Касаллик қадимдан маълум. Гиппократ ҳам бу ҳақда ёзиб қолдирган. К. қўзғатувчиси — Баcиллус антҳраcис — спора ҳосил қиладиган ҳаракациз таёқча. Споралар жуда чидамли бўлиб, сувда йиллаб, тупроқда ўн йиллаб (20—30 йил ва ундан ортиқ) сақланиши мумкин.

Одамга касал ҳайвонлардан — ҳайвонни сўйиш, гўштини нимталаш вақтида, шунингдек, сув, тупроқ, чорва-чилик маҳсулотлари орқали юқади. Одатда, касаллик шу соҳа ходимларида, яъни ҳайвонлар билан бевосита мулоқотда бўладиган кишиларда кўпроқ кузатилади. Инфексия соғлом одам организмига нафас йўллари, тери ва оғиз орқали тушиши мумкин. Одамда К.нинг ўпкага, ичакка, терига зарар етказадиган ва инфексия — қонга ўтиб тарқа-ладиган септик хиллари учрайди. Касаллик аломатлари ҳам зарарланган аъзоларга қараб турлича бўлади. К.нинг тери шаклида К. қўзғатувчиси зарарланган тери орқали киради. Бу шаклда яширин (инкубацион) давр 2—3 кун. Терининг инфексия кирган соҳасида дастлаб бўртма (папула) пайдо бўла-ди, у лойқа ёки қонли суюқлик билан тўлган пуфакча (пустўла)га айланади. Пуфакча тез орада ёрилиб, қора қўтир бўлади. Атрофида янги пуфакчалар ҳосил бўлиб, қора қўтир катталашади, унинг тагида оғримайдиган шиш кўзга ташланади. Одатда, шу жароҳатни „куй-дирги хўппози“ деб аталади. У кўпинча юз соҳаси, билак, бўйин ёки оёқда бўлади. Бунда гавда температураси кўтарили-ши, бош оғриғи, дармонсизлик, уйқу-сизлик ва ҳоказо кузатилади. Орадан 2—3 ҳафта ўтгач, бемор тузала бошлайди. Ў п к а К.сида тўсатдан иситма кўтарилиб, йўтал тутади, қонли балғам кела-ди, беморнинг кўкрак соҳаси оғрийди, нафас олиши қийинлашади. Ичак К.си овқатдан заҳарланишга ўхшаб бошланади, бемор кўнгли айниб, қуса-ди, қорни қаттиқ оғрийди, ичи дам бўлади. К.нинг ўпка ва ичак шакллари жуда кам учрайди. Даволаш мақсадида пеницилин ва К. гаммаглобулини қўлланади. Профилактика мақсадида моллар билан мулоқотда бўладиган касбдагилар: чорвадорлар, қассоблар, тери ошловчилар К.га қарши ваксива билан эмланади.

Ҳайвонларда (айниқса, от, қора-мол, қўй, эчки, буғу) учрайди, септицемия, тери ости тўқималари ва бошқа ички органларга қон қуйилиши ва инфилтрат йиғилиши билан кечади. Инку-бацион даври ҳайвонларда 1—3 кун. Ҳайвонларга ем-хашак, ифлос сув ва ҳаво, шунингдек, қон сўрувчи ҳаша-ротлар, сўва, пашша ва бошқа орқали юқади. Касаллик қўзғатувчи ташқи муҳитдан организмга тушгандан кейин қон ва лимфага ўтиб ривожланади ва умумий септицемияни чақиради, қонда ўз ат-рофида қобиқ пайдо қилиб, кўп миқдорда токсин ишлаб чиқаради. Тез ривожланиб кўпайган микроблар тери ости ва бошқа тўқималарда шишлар пайдо қилади, токсинлар эса қон томирларининг ўтказувчанлигини ошириб, бутун ички орган ва тўқималарда қон қуйилишига олиб келади, қон айланиши секинлашади.

Клиник белгилари

Касалликнинг яширин даври 1 —3 кун давом этади. Микробнинг организмга қаердан киришига қараб тери (корбункулёз), ичак формалари бўлади. Касалликни ўткир ҳолатларида ҳайвон бир неча соат ичида (ҳатто 1 соат ичида) ўлади. Ҳай-воннинг бурун, оғиз тешикларидан қон аралаш кўпик, орқа тешикдан қора рангдаги қон оқади, ҳарорати 41—42° га кўтирилади, нафас олиш ва юрак уриши тезлашади, ҳолсизланади, иш-таҳа йўқолади ва кўпинча ётади. Касалликнинг ичак турларида ошқозон, ичак органлари фаолияти бўзилади ва ўлгандан кейин ҳам орқа ва бошқа табиий тешикларидан қон оқади. К. билан касалланган ҳайвонни билмасдан сўйганда қони қоп-қора бўлиб, ивимайди. Бу касалликдан гумон қилинган ҳайвонни сўйиш мумкин эмас, чунки организмдаги капсула ҳолатидаги, тез ўлдириб бўладиган микроб ташқи, кислородли муҳитга тушиши билан жуда чидамли спора турига айланади ва тупроқда 100 йилгача сақланиб қолади.

Ташхис эпизоотологик, клиник белгиларга асосан қўйилиб, лаб. текширувига асосан тасдиқланади.

Даволаш

К.га махсус гипериммун қон зардоби, гамма-глобулин ва антибиотиклардан пенициллин ишлатилади.

Олдини олиш

Касал ҳайвонлар яккалаб қўйилади, отхона, молхона, қўйхона, ем-хашак, асбоб-анжомлар, шунингдек, гўнг дезинфексия қилинади. Яйловлар ҳайдалади. К.дан ўлган ҳайвонлар куйдирилади ёки махсус белги қўйиб ёрмасдан кўмилиб, устига хлорли оҳак қуйилади. К. қайд этилган жойларда соғлом ҳайвонлар эмланади.

Манбалар