Kuyikish
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Куйикиш — жинсий жараён босқичи, урғочи ҳайвонларнинг жинсий фаоллик даври. К. даврида ҳайвонлар безовталанади, жинсий сикллар — жинсий аъзодан шилимшиқ суюқлик ажралиб чиқиши ва овулясия (тухум ҳужайранинг етилиб, тухумдондан чиқиш) ҳодисаси рўй беради, қин ва ба-чадонда морфологик ўзгаришлар содир бўлади. Жумладан, сигирлар жинсий аъзосидан суюқлик келиши 2—3 кун, жуфтлашишга хоҳиши 12—18 соат давом этади. Қўйларда жинсий аъзодан суюқлик келиши 24—36 соат ва жуфтлашишга хоҳиш жараёни 38 соат давом этади. К.нинг 2 хили мавжуд: физиологик К. ва жинсий К. Физиологик К. урғочи бузоқдарда 6—8 ойлигидан бошлаб кузатилади. Лекин уларни бу даврда қочириш ман этилади. Жинсий К. муддати ғунажин учун 16—18 ойлик деб белгиланган ва улар шу даврдан бошлаб уруғлантирилади. Сигирларда жинсий сикл туққанидан сўнг ҳар 18—45 кунда қайтарилади. Мол қочирилганда уруғланмаса, орадан маълум вақт (мас, биялар ва сигирлар 20—21 кун, совлиқлар 12—20 кун) ўтгач, қайта қочирилади (қаранг:қочириш).
Убайдулла Носиров.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |