Куйка (чўл миққийси) (лотинча: Фалcо науманни) — лочинлар оиласига мансуб майда йиртқич қуш, оддий миққийнинг туркумига киради. Шимолий-Ғарбий Африка ва Евроосиё даштлари ва шарқий Пиреней ярим оролидан Мўғулистон ва Шимолий Хитойгача бўлган ярим чўлларда уялайди. У Африканинг жанубий саҳросида қишлайди. Бир жуфтликда камёб равишда учрайдиган сурув қуш.

Куйка
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Хордалилар
Синф: Қушлар
Оила: Лочинсимонлар
Уруғ: Фалcо
Турлари: Куйка
Халқаро илмий номи
Фалcо науманни Флеисчер, 1818

Тавсиф

Бундай қушларнинг узунлиги 29-33 см, қанотларини қоққанда 58-75 см, эркакларининг вазни 90-180 г, урғочиларининг вазни 135-210 граммни ташкил этади[1]. Ташқи томондан оддий миққийга ўхшаш - қўшма яшаш жойларида бу икки турни аниқлаш қийин бўлиши мумкин. Ташқи фарқлари — ўртача кичикроқ ўлчамдаги чўл миққийси қанотларнинг турлича тузилиши, ҳар бир турга хос бўлган патлари ва бир-бирига ўхшамайдиган овоз чиқариши билан ажралиб туради. Чўл миққийсининг думи узун, кенг ва ханжар шаклида (одатда юмалоқ). Парвози енгилроқ, қанотларини  кенг ёяди, лекин қоқмайди. Иккала қуш ҳам кўпинча осмонда муаллақ туради, бу уларни барча лочинлардан ажратиб туради.

Вояга этган эркакда контрастли патлари бор. Боши кулранг, оддий миққийга ўхшаб аниқ белгиланган "мўйловсиз" бўлади. Елкалар, орқа ва қанотларнинг қопламалари қизғиш-малла рангда (одатда улар зич қора тўлқинлар билан қопланган). Думости ва думи кулранг, думининг учида кенг қора чизиқ  билан ифодаланган юқори чегараси оқ рангда. Бирламчи момиқ патлари тўқ жигарранг, узоқдан деярли қора кўринади; иккиламчи момиқ патлари зангори тусда. Пастки қанот оддий миққийга қараганда оқиш рангда, ёрқинроқ ва монотондир. Кўкрак ва қорини ба’зида томчи шаклидаги чизиқлар билан ифодаланган. Урғочиси эркакларникига қараганда тўқроқ ва ранг-баранг тусга эга - юқориси қизғиш жигарранг-малла (шу жумладан бош) тўқ бўйлама чизиқлар билан, пастки қисми сарғиш-жигарранг ёки оқ, лекин камдан-кам учрайдиган  чизиқлар билан гавдалантирилади. Момиқ патлари эркакларникига ўхшайди - қора-жигарранг. Оддий миққий билан дашт миққийси урғочисини бирга кўрсангиз уларни аниқлаш жуда мушкул. Лекин уларни асосий фарқ шундаки, дашт миққийси қорни одатда ёрқин ва кам патли бўлади. Вояга етмаганлари жинсидан қат’и назар, урғочига ўхшайди. Ёш ва улғайган қушларнинг тирноқлари оқ, оддий қушларники эса тўқ. Кўз камалаги жигарран, тумшуғи сарғиш ёки оловранг, учи эса қора рангда. Манглайи - тўқ сариқ[2][3][4].

Тарқалиши

Фарбий Тян-Шан, Фарбий Помир-Олой, Қизилқумнинг қолдиқ тоғлари, Амударёнинг қуйи қисми, Зарафшон дарёси воҳаси (уялаш); барча ҳудудлардан учиб ўтади. Ўзбекистондан ташқарида: Жанубий Европа, Шимолий Африка, Фарбий Осиё шимоли, Ўрта Осиё, Жанубий Сибир, Мўғулистон (уялаш), Ўрта ва Жанубий Африка, Фарбий Осиё жануби, Ҳиндистон (қишлаш).

Сони

1970-йилларгача уялаши ва учиб ўтиши одатий эди. 1970—1980-йилларда жанубий ҳудудларда 50-300, шимолий ҳудудларда – саноқли жуфти уялаган; жами, тахминан, 500 тача уяловчи жуфти бўлган. ХХ асрнинг иккинчи ярмида дунёдаги популясияси сони камайган бўлса-да, айни кунда барқарор ҳисобланади.

Ҳаёт тарзи

Баҳорги учиб ўтиши мартапрел ойларига тўғри келади. Жарликлар ва қояларнинг ўйиқларида колониялар ташкил қилиб уялайди. Апрел-май ойида 3-5 та тухум қўяди ва 28 кун босиб ётади. Полопонлари июн-июл ойида уча бошлайди. Кузги учиб ўтиши – август-октябр ойида. Ҳашаротлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Ҳудудларнинг хўжалик мақсадида ўзлаштирилиши туфайли яшаш жойларининг вайрон қилиниши оқибатида камайган эди.

Овлашга рухсат берилмайди. Тоғ қўриқхоналари ва миллий табиат боғларида муҳофаза остига олинган. СИТЕС нинг ИИ Иловасига ва Бонн конвенсиясининг И Иловасига киритилган[5].

Манбалар

  1. ↑ В. К. Рябицев.. Птицы Урала, Приуралья и Западной Сибири: Справочник-определитель. Екатеринбург: Изд-во Уральского университета, 2001 — 143—144-бет. 
  2. ↑ Г. Дементьев, Н. Гладков.. Птицы Советского Союза. Советская наука, 1951. 
  3. ↑ С. Cрамп, К.Э.Л. Симмонс „Вол. ИИ - Ҳаwкс то Бустардс“, . Тҳе Бирдс оф тҳе Wестерн Палеарcтиc. Охфорд Университй Пресс, 1980 — 282—289-бет. 
  4. ↑ И. В. Карякин.. Пернатые хищники Уральского региона. Соколообразные (Фалcониформес), Совообразные (Стригиформес). Пермь: ЦПИ СОЖ Урала/СоЭС, 1998. 
  5. ↑ КУЙКА (ЧЎЛ МИҚҚИЙСИ) (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-08-05 санасида архивланган) Редбоок.уз