Kuzatish
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кузатиш (психологияда) — воқеликдаги нарса ва ҳодисаларни режали, узлуксиз, батартиб, мукаммал идрок қилиш; воқеликни ҳиссий билиш услуби. К. Аристотел замонидан ҳозирги давргача кузатувчиларнинг асосий тадқиқот воситаларидан бири саналади. У ҳиссий билишнинг омиллари, хусусиятлари, қонуниятлари тўғрисида дастлабки тасаввурлар ҳосил қилишга қаратилган инсон фаолияти шаклидир. К.нинг қай даражада бўлиши қўйилган мақсаднинг аниқлигига, кузатилаётган нарса ва воқеалар ҳақида олдиндан билимга эга бўлишга, кучли, барқарор диққат билан фаол фикрлашга ва ҳоказога боғлиқ. К.да идрок ва тафаккур узвий боғланади. К.да тегишли хулосалар чиқарилади, факт, воқеалар назарий таҳлил этилади, фаразлар олға сурилади. К.нинг обектив (ташқи К.) ва субектив (ички, ўзиниўзи К.) турлари мавжуд. К. орқали одамларнинг диққати, ҳис-туйғулари, имоишоралари, сезгирлиги, хулқ-атвори, нутқи, фаолияти, муомала мароми ва бошқа ўрганилади. Ўзини-ўзи К. (интроспексия)дан фоидаланган психолог ўзининг хулқи, муомаласи тўғрисида илмий, ҳаққоний хулоса чиқара билади. Вюрсбург психология мактаби (Германия) намояндалари К. Бюлер (1879— 1922), А. Мессер (1867-1937), О. Кюлпе (1862—1915) психологик тажрибаларни даставвал ўзини-ўзи К. методи ёрдамида ўзлари устида ўтказганлар.
К. воқелик содир бўлишини, атроф муҳитни, инсон шахсини муайян қисмларга, йўналишларга фикран ажратиш; К.нинг кўлами, хусусияти ва ўзига хослигини аниқяаш; барча ҳолат, аломат, ташқи кўринишнинг ўзига хослигини қайд қилиш; тўпланган материалларни математик статистик ҳисоблаш йўли билан амалга оширилади.
К.нинг системали, эпизодли, дала шароитли, лабораториявий, табиий, даврий (бир мартали) кўринишлари, шунингдек, турли воситалари ва шакллари мавжуд. К.да Р. Бейлзанинг интераксия (ўзаро таъсир) услубини (баҳс, мунозара чоғида ўзаро таъсир имконини аниқлаш мақсадида) қўллаш ижобий натижалар беради.
Эргаш Ғозиев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |