Kuzma Lapkin
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Лапкин Кузма Иванович (1904.31.10, ҳозирги Украина, Херсон вилояти Геническ шаҳри – 1989.19.7, Тошкент) – иқтисодчи олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академик (1979), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1964), профессор (1968). Ўрта Осиё университетининг иқтисодиёт факултетини тугатган (1930). 1930—1937 йилларда Ўрта Осиё давлат план комитети (Средазгосплан) Иқтисодий тадқиқотлар институтида илмий ходим, Планлаштириш институтида ўқитувчи. 1937—1954 йилларда қатағонга учраган. Ўзбекистон чорвачилик институти (1954—1957), Ўрта Осиё қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти институти (1957—1972) да бўлим мудири. Ўзбекистон Фанлар академияси Ишлаб чиқарувчи кучларни ўрганиш кенгашида сектор мудири, раис ўринбосари (1972—1979), Фанлар академияси вице-президенти (1981—1987), академия Президенти маслаҳатчиси (1987-йилдан). Илмий ишлари қишлоқ хўжалигини режалаштириш ва бошқариш, колхозни ихтисослаштиришнинг назарий асослари, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболларини прогнозлаш масалаларига бағишланган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1975)[1].
| Кузма Лапкин | |
|---|---|
| Таваллуди |
31-октябр 1904-йил |
| Вафоти |
19-июл 1989-йил (84 ёшда) Тошкент, ЎзССР |
| Истиқомат жойлари | Тошкент |
| Фуқаролиги |
|
| Соҳаси | Иқтисодиёт |
| Иш жойлари | Бутуниттифоқ қишлоқ хўжалиги фанлари академияси (ВАСХНИЛ) |
| Таълими | Ўрта Осиё Давлат университети |
| Машҳур ишлари | Ўрта Осиё қишлоқ хўжалиги бўйича иқтисодчи |
| Мукофотлари |
|
Таржимаи ҳоли
1930—йилда Ўрта Осиё Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг иқтисод факултетини тамомлаган.
1930—1934-йилларда – В.Куйбишев номидаги Тошкент режалаштириш институти (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети) фалсафа кафедраси доценти.
1934—1937-йилларда – Ўрта Осиё давлат университети кафедраси доценти.
1937—йилда қатағон қилинган ва 1954-йилгача совет лагерларида бўлган[2].
Қамоқдан сўнг Тошкентга қайтиб, Ўзбекистон чорвачилик илмий-тадқиқот институти иқтисодиёт бўлими мудири лавозимида ишлади. 1957-йилда Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институтида кафедра мудири, кейин директор ўринбосари, 1959-йилдан Ўрта Осиё қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти директори лавозимларида фаолият олиб борган.
1962—1972-йилларда институтда бўлим мудири, 1972-йилдан Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Ишлаб чиқарувчи кучларни ўрганиш кенгаши сектор мудири бўлиб ишлаган.
1965-йилдан – Тошкент халқ хўжалиги институти қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти кафедраси мудири[3].
Кузма Лапкин Тошкентдаги Боткин қабристонига дафн этилган.
Илмий фаолияти
К. И. Лапкин Ўзбекистон ишлаб чиқарувчи кучларини, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг илмий асосланган тизимини ишлаб чиқиш муаммолари бўйича тадқиқотларга алоҳида эътибор берди. Табиий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш прогнози билан узоқ муддатли истиқболга Ўзбекистон ССР Ишлаб чиқарувчи кучларини ривожлантириш ва жойлаштиришнинг илмий асосларини тайёрлаш бўйича ишларга етакчилардан бири бўлган.
Бир неча йиллар давомида Ўзбекистоннинг айрим вилоятларининг суғориладиган ва лалми зоналарини, республиканинг турли вилоятлари ва Қорақалпоқ’истон АССР қишлоқ хўжалиги иқтисодиётини ўрганиш бўйича илмий экспедицияларга (1931, 1932, 1954-1957, 1962, 1964, 1968—1969) раҳбарлик қилган.
Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётига бағишланган халқаро ва умумиттифоқ симпозиумлари, йиғилишлари ва илмий сессияларида иштирок этган.
Танланган илмий ишлари
60 дан ортиқ илмий ишлар ва нашрлар, жумладан, китоблар муаллифи:
- Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг жойлашиши ва ихтисослашуви (1966);
- 1971—1975-йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш истиқболларини асослаш (1968);
- Сибир дарёлари оқимининг бир қисмини Ўрта Осиё ва Қозоғистонга ўтказишнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари. Таҳрираят „Фан“ ЎзССР, 1979;
- Ўзбекистонда минтақавий экологик бошқарув муаммолари, 1984;
- Пахта можизавий ўсимлик (ҳаммуаллифлик 1985);
- Ҳозирги босқичда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчи кучларини ривожлантириш ва жойлаштиришнинг асосий йўналишлари (ҳаммуаллиф 1986);
„Ўзбекистон ССР Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги тизими“ (1959), „Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги тизими“ (1959) ва бошқа жамоавий асарларида боб ва бўлимлар ёзган.
Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётига оид бир қатор асарларнинг илмий муҳаррири.
Педагогик фаолияти
У кўплаб иқтидорли шогирдларни тарбиялаган. К. И. Лапкин раҳбарлигида 30 дан ортиқ киши номзодлик ва докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган.
Мукофотлари
- Октябр Инқилоби ордени;
- Меҳнат Қизил Байроқ ордени;
- „Ҳурмат Белгиси“ ордени;
- А.Беруний номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти (1974) – республика ишлаб чиқарувчи кучларини комплекс ривожлантириш ва тақсимлаш муаммоларини ишлаб чиққанлиги учун.
Адабиётлар
- Теоретические основи размешения и специализация селского хозяйства, Т., 1964.
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ [wорлд.либ.ру/а/аброл_к/лапкинк.штмл Не всех надо считат героями, кто в лагерях Гулага сидел.]
- ↑ Кузма Иванович Лапкин–разработчик научних основ развития производителних сил Узбекистана. „Россияне в Узбекистане“ / Автор – составител: Костеский В. А. / Ташкент, 2007 стр. 210
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- 31-oktyabrda tugʻilganlar
- 1904-yilda tugʻilganlar
- 1989-yilda vafot etganlar
- 19-iyulda vafot etganlar
- Toshkentda vafot etganlar
- Oktabr Inqilobi ordeni sohiblari
- Mehnat Qizil Bayroq ordeni sohiblari
- Hurmat Belgisi ordeni sohiblari
- Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan fan va texnika arboblari
- Oʻzbekiston SSR Fanlar akademiyasi akademiklari
- Oʻzbekiston Milliy universiteti bitiruvchilari