Kuzupchi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Кузупчи — Хитойдаги қумлик. Ордос платосининг шим. чеккаси ва Хуанхе дарёсининг ўнг соҳилида, 1100– 1700 м баландликдаги террасаларни эгаллайди. Ўз. 370 км, кенглиги 40 км гача. Қумнинг қалинлиги 100 м гача. 15–30 м баландликдаги ҳаракатланувчи барханлар ярим кўчмас қумлар билан алмашинади. Шўрхок, кўл, тақирлар учрайди. К.нинг шарқий чеккасида "куйловчи" қумлар бор. КУЙ (қад. туркча кўч, хитойча сюй — оҳанг сўзидан), мелодия — 1) мусиқа санъатида асосий ифода воситаси, бир овозли, бадиий туғалланган мусиқий фикр; турли баландлик ва чўзимдаги мусиқий товуш (тои)ларнинг ўзаро уюшиб тугал шаклга тушган бирикмаси. Мусиқий жумла ва ибо-раларга бўлинади. К. бир овозли мусиқа тизимига асосланган монодияда., шунингдек, кўп овозли полифония (бошқа овоздаги куйлар билан биргаликда) ҳамда гомофония (аккордлар ёки бошқа овозлар жўрлигида) услубларида намоён бўлади. Монодик мусиқада К. тугал бадиий образнинг ягона мусиқий ифодаси ҳисобланади, кўп овозли мусиқада эса бадиий мазмун бош овоз ёки бир неча овозлар, шунингдек, гармония ва контрапункт воситалари орқали ҳам ифодаланади.
К. мусиқанинг кўп бўғинли ифодавий воситасидир, унда аксарият мусиқа унсурлари — товушқатор, лад, ритм (вазн-усул), ижро суръати, чолғу то-вуши ва инсон овозининг тусй (тембр) ва бошқа мужассамлашган. К. анъанавий ҳамда композиторлик мусиқа ижодининг энг қимматли бадиий воситаси ҳисобланиб, унда тарихий ва маҳаллий услублар, миллий оҳанг ҳамда муси-қий тушунчалар ўз аксини топади. Ўрта асрлар туркий адабиётида Абдулқодир Мароғий, Навоий К.ни кўг (баъзан — кўк) деб аташган:Дедим таровае жонбахш мутрибо, сен худ Фироқ сози тузуб ултурур кўги чолдинг.
(Навоий, "Хазойин ул-маоний")Шу билан бирга, Хусайн Бойқаро ва Бо-бур асарларида айван К. тарзи ва К. маъносида учрайди. Ўрта аср мусиқа ри-солаларида К. масалалари кенг ёритилган (ява қ. Алҳон); 2) туркий тилли халқдар (ўзбек, қозоқ, қирғиз, турк ва бошқалар) да ҳар хил шаклли чолғу мусиқа асари.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |