Квадратик чегирма (р- модул бўйича) — х2= а (мод п) таққослама ечимга эга бўлган ҳоллар модули бўйича р билан ўзаро туб бўлган а сони; таққослама ечимга эга бўлмаганда эса, р модул бўйича р билан ўзаро туб бўлган а сони К. ч. бўлмайди. Агар р туб сон бўлса, у ҳолда р модул бўйича келтирилган чегирмалар системасидаги сонларнинг ярми К.ч. бўлади, ярми эса квадратик чегирма бўлмайди, яъни униси ҳам, буниси ҳам р-тадан бўлади. К.ч. ва квадратик чегирмамасларни билиб олиш учун Эйлер критерийсидан фойдаланилади. Бу масала Лежандр ва Якоби символлари ёрдамида осонгина ҳал қилинади. Маc: 13 модул бўйича 1, 3, 4, 9, 10 ва 12 сонлари К. ч. бўлади. 2, 5, 6, 7, 8, 11 сонлари квадратик чегирмамас ҳисобланади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил