Kvant generator
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Квант генератор - мажбурий нур ланиш ҳодисасига асосланган монохроматик электромагнит тўлқинлар генератори. Ишлаши ташқи нурланиш таъсирида атомлар, ионлар ва молекулаларнинг ўзидан фотонларни чиқаришига асосланган. ЎЙУCҲ (ўта юқори частота) диапазондаги биринчи К.г . 1955 йилда Н. Г. Басов ва А. М. Прохоров ҳамда АҚСҲ олимлари Ж. Гордон, Х. Сейгер ва Ч. Таунс томонидан (бир-биридан мустақил) яратилган. Унда фаол муҳит сифатида аммиак молекулалари НҲ3 дастаси ишлатилган, шу сабабли у молекуляр генератор деб юритилади. Ҳозир молекуляр генераторларда аммиак молекулаларидан ташқари формалдегид молекулалари, сианид кислота молекулалари, водород атомлари, сув, дейтерийланган аммиак молекулалари ва б. ишлатилади. Молекуляр генераторларнинг камчилиги спектр чизиқларининг мураккаб тузилишидадир. Ҳар бир спектр чизиқнинг ўзи бир-бирига жуда яқин жойлашган чизиқлар тўпламидан иборат бўлиб, уларни радиоспектроскопларда ажратиш қийин. Радиодиапазондаги К.г .нинг алоҳида хусусияти — тебраниш частотаси со турғунлигининг юқорилигидир (Дю/ш—10~13). Шунинг учун улардан частотанинг квант стандарти сифатида фойдаланилади. Оптик диапазонда ишлайдиган К. г . 1960-й.ларда пайдо бўлиб, лазер деб аталади. Лазернинг фаол муҳити турлича бўлиб, унда: кристалл, шиша, газ, суюқлик, яримўтказгичлар ишлатилган. К.г . жуда қисқа диапазонда ёруғлик тўлқинлари тарқатади. Биринчи қаттиқ жисм (ёқут) ли К.г . — лазерни 1960 йилда америкалик физик Т. Мейман, неон — гелий (Не — Не) газли генераторни америкалик физиклар А. Жаван, У. Беннет ва Д. Гарриот яратдилар. Оптик К. г . ёруғлик манбаларидан ўзининг ўта юқори монохроматлиги (яъни частотасининг турғунлиги) ва нурланиш қуввати билан фарқ қилади. Газли К. г . узлуксиз тартибда 5 кВт гача нурланиш қувватига эга. Қаттиқ жисмли генератор эса 1013 Вт гача нурланиш қувватига эга. К.г . радиофизика, оптика ва техниканинг турли соҳаларида қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |